Ҳисобот-сайлов йиғилишлари қизғин давом этмоқда

Ташрифлар: 216

Сана: 07.04.2017 10:51

Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб ўтказилаётган ҳисобот-сайлов йиғилишларида бошланғич партия ташкилотининг 2016 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ҳамда бошланғич партия ташкилоти раиси ва ўринбосарини сайлаш, қуйи бўғиннинг 2017 йил учун иш режаларини тасдиқлаш каби муҳим масалалар атрофлича таҳлил этилмоқда.

Зарафшон шаҳридаги Ғарбгазтаъминоти “Зарафшоншаҳаргаз” филиалида фаолият кўрсатаётган бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилишида бошланғич партия ташкилотининг 2016 йилдаги фаолияти юзасидан қуйи бўғин раиси М.Нормаматов берди.   

– Шаҳримиздаги 113 та бошланғич партия ташкилотидан шу кунга қадар 60 тасида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилиб, иш самарадорлиги паст деб топилган бошланғич партия ташкилотлари фаолиятига эътиборни кучайтириш, ушбу қуйи бўғинларнинг фаолиятини жонлантириш юзасидан амалий кўмаклар беришга эътибор қаратилмоқда, – дейди O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар бўлими аппарат раҳбари О.Ризақулова. – Ҳисобот-сайлов йиғилишларининг шаҳримиз миқёсида уюшқоқлик билан ва юқори савияда ташкил этилиши партия ходимлари ҳамда фаолларининг олиб бораётган ишларида намоён бўлмоқда. Айниқса, қуйи бўғин етакчиларининг аҳоли орасидаги мавжуд муаммолар ўрганиб, уларни партиянинг шаҳар Кенгаши депутатлари ҳамкорлигида шу ернинг ўзида бартараф этаётганлари диққатга сазовор.

– Жорий йилни Президентимиз томонидан юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб элон қилиниши бугунги кунда партиямизнинг ҳар бир аъзоси зиммасига катта маъсулият юклаб, уларни халқни ичига янада чуқурроқ кириб боришга, одамларнинг муаммо ва таклифларни ўрганишга ундамоқда, – дейди БПТ раиси Баходир Давлатов. – Шу сабабли мазкур жараёнда партия туман кенгаши ва халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари билан ҳамкорликда жойларда учрашувлар, амалий мулоқотлар ташкил этишга алоҳида эътибор  бераяпмиз. Мулоқотлардан кўзланган мақсад одамларни ташвишга солаётган муаммоларни ўрганиш, ечиш, яъни инсон манфаатини таъминлашдан иборат.

Йиғилишда бошланғич партия ташкилоти раислигига ташкилий ҳамда партиявий ишларда ўзининг фаоллиги ҳамда жонкуярлиги билан бошқаларга намуна ва ўрнак бўла оладиган, мазкур БПТни кейинги фаолиятида ҳам юқори кўрсаткичларга кўтаришга қодир, ҳар томонлама фаол ва ташаббускор номзод кўрсатилди ва кўпчилик овози билан Баҳодир Давлатов таянч нуқта етакчиси этиб сайланди.  

                Н.Отамуродова,

 O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар Кенгаши

масъул ходими

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!