Ҳудудий партия ташкилотлари сиёсий жараёнга муносиб тайёргарлик кўрмоқда

Ташрифлар: 12

Сана: 03.10.2016 11:04

03.10.2016 й.

   Айни кунларда жорий йил 4 декабрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Айниқса, мазкур сиёсий жараёнга мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган барча сиёсий партиялар уюшқоқлик билан тайёргарлик кўриб, аҳолининг сиёсий фаоллигини оширишга катта аҳамият қаратмоқда.

O‘zLiDeP Янгийўл туман Кенгашининг навбатдаги конференциясида ҳам қуйи бўғинлар фаолиятини жонлантириш, вилоят конференциясига делегатлар сайлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.

 – Президентлик сайлови партиямиз ҳаётидаги ниҳоятда катта сиёсий синов ҳисобланади, – дейди O`zLiDeP Янгийўл туман Кенгаши аппарат раҳбари Санжар Мирзаханов. – Шу боисдан бугун партиямиз томонидан ушбу сиёсий жараёнга энг юксак даражада тайёргарлик кўриш, уни миллий сайлов қонунчилигимизда мустаҳкамлаб қўйилган демократик принципларга тўлиқ мувофиқ ҳолда очиқ-ошкора ва адолатли ўтказиш борасида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилаяпти. Бунинг учун эса мамлакатимизда барча зарур шарт-шароит яратилган. Демак, сайловолди тарғибот-ташвиқот ишларини самарали ва юксак даражада ўтказиш учун барча кучларимизни сафарбар этишимиз керак.  

Шунингдек, йиғилиш давомида демократия талаблари ва мустақил тараққиётимиз шартларига мос, фуқаролар, сиёсий партияларнинг сайлов жараёнларида эркин ва фаол иштирок этишини таъминлайдиган, сайлов ҳуқуқларини тўлиқ рўёбга чиқаришнинг ишончли кафолати бўлган замонавий сайлов тизимининг яратилиши истиқлол йилларида мамлакатимизни янгилаш ва модернизация қилиш сиёсатининг муҳим устувор йўналишларидан бирига айлангани алоҳида таъкидланди.

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгашининг Х Конференциясига Янгийўл туман партия ташкилотидан делегатлар сайлаб олинди.

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!