Ҳуқуқ мажбурият демакдир

Ташрифлар: 931

Сана: 23.03.2017 16:53

O‘zLiDeP Нукус шаҳар Кенгаши ва АТБ “Агробанк”нинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳудудий филиали ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги қарори мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида тадбиркорларга тушунтиришга қаратилган очиқ мулоқот ташкил этилди.

Таъкидландики, ҳар бир қонун, қарор ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар замирида инсон манфаатлари ётади. Бу унинг ҳуқуқида намоён бўлса, ҳуқуқнинг кафолати – қонундир. “Жисмоний ва юридик шахс­ларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги  Ўзбекистон Рес­публикаси қонунида фуқароларнинг Конституцияда белгилаб қўйилган мурожаат этиш ҳуқуқи тартибга солинган. Мурожаат этишнинг ўзига хос шакллари, тартиби, муддати, бунда мансабдор шахсларнинг бурч ва масъулиятлари қонунда атрофлича қайд этилган. Шунингдек, мурожаат қилувчининг ҳуқуқлари  қатори мажбурияти ҳам белгиланганки, буни асло унутмаслик лозим. Чунки, ҳуқуқ – муайян мажбуриятларни ҳам келтириб чиқаради.

Очиқ мулоқотда  аҳолини тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш, улар фаолиятини  қўллаб-қувватлаш, муаммоларни жойида ўрганиш масаласида амалий чоралар кўриш лозимлиги атрофлича муҳокама этилди. Тадбиркорларнинг бу борадаги савол ва таклифларига очиқ, аниқ  ва атрофлича тушунчалар берилди. Айниқса, қисқа муддатли кредитлар ажратиш, унинг тартиб ва талаблари тўғрисида  батафсил  тавсиялар ўртага ташланди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши Матбуот хизмати 

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!