Қишлоқ жойларида аҳоли учун муносиб ҳаёт шароитлари яратилади

Ташрифлар: 68

Сана: 10.08.2017 19:37

Куни кеча Президентимиз томонидан имзоланган “Ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарор қишлоқ жойларида аҳоли учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш мақсадида жойларда ишларнинг ҳақиқий аҳволини ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш, ижтимоий соҳада юзага келаётган муаммоларни ижобий ҳал этишга қаратилган муҳим ҳуқуқий ҳужжат бўлди.   

Нега деганда, мазкур қарорда назарда тутилган ва белгилаб қўйилган устувор вазифалар ўз навбатида, маҳаллий кенгаш депутатларидан катта масъулиятни талаб қилади. Чунки ушбу ҳуқуқий ҳужжат ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир қабул қилинаётган ҳужжатлар ва дастурларнинг, айниқса, қуйи поғонада сўзсиз амалга оширилишини таъминлашга йўналтирилган. 

Айниқса, Қарорнинг деҳқон хўжаликлари, томорқа учун ажратилган ерлардан мақсадли фойдаланиш, мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа фаолият турларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишда фермер хўжаликларига кўмаклашиш бўйича чоралар кўриш хақидаги банди, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари учун жуда муҳим вазифа ҳисобланади. Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, қисқа вақт мобайнида фермер хўжаликларига кўмаклашиш, деҳқон хўжаликлари ва томорқа учун ажратилган ерлардан мақсадли фойдаланишга қаратилган чора-тадбирлар режасини хаётга тадбиқ этишга эришамиз ва қарорда белгиланган барча вазифаларни уддалашга бор куч ва ғайратимизни сафарбар этамиз.

Яна бир гап. Мазкур ҳужжат ижроия ва вакиллик ҳокимияти органларининг аҳоли дуч келаётган мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларга ўз вақтида барҳам бериш ҳамда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини доимий ва манзилли ўрганиш борасида ҳамкорликда олиб бориладиган тизимли фаолиятини ташкил этишни назарда тутади. Қарор билан Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, ҳокимликларнинг қатор таклифлари маъқулланди. Жумладан, жойларда ишни ташкил этишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларга бўлишни назарда тутадиган мутлақо янги тизим жорий этилади. 

Бир сўз билан айтганда, мазкур ҳуқуқий ҳужжат нафақат ижро этувчи балки вакиллик органлари фаолиятини ва ўзаро алмашинувини тартибга солибгина қолмасдан, ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор вазифаларни шак шубҳасиз ва изчиллик билан бажаришга замин яратади.

                                                              Шерзод Салиҳов,

 Халқ депутатлари Тошкент вилоят

 Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи  аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!