Китоб – билим булоғи

Ташрифлар: 191

Сана: 22.02.2017 15:51

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда таълим муассасалари учун ўқув адабиётлари яратиш ва ўқувчиларга етказишнинг мустаҳкам тизими яратилди, бунда Ўзбекистонда таълим берилаётган еттита тилда дарслик ва ўқув қўлланмалари нашр этилмоқда. Ахборот-ресурс ва ахборот - кутубхона марказларининг моддий-техника базаси янгиланиб, замонавий электрон кутубхоналар тизимлари фаолият кўрсатмоқда.

Бу борада Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам ушбу ҳуқуқий ҳужжатда белгилаб қўйилган устувор вазифаларни сидқидилдан амалга ошириш мақсадида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни китобга бўлган қизиқишларини янада ошириш, барча таълим муассасаларида китобхонлик кечалари, турли семинар ва танловлар ташкил этиб келаётир.  

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Президентимизнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида “Мутола санъати – маънавият сарчашмаси” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.  

Тадбирда ижтимоий-маърифий аҳамиятга эга бўлган ушбу ҳужжат мамлакатимизда таълим муассасалари учун ўқув адабиётлари яратиш ва ўқувчиларга етказишнинг мустаҳкам тизимини такомиллаштириш, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, энг муҳими, оилаларда, таълим муассасаларида китобхонлик анъаналарини давом эттиришда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

– Ушбу тарихий фармойишда белгилаб берилган вазифалар ижроси замирида китоб ёзиш, чоп этиш, тарғибот қилиш, ўқиш ва ўрганишдек улкан мақсадлар мужассам, – дейди O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Сарвархон Иброҳимхонов. – Зеро, юксак маданиятли ёш авлодни улкан маънавий қадриятлар асосида тарбиялашдек эзгу ишларда мазкур ҳужжат муҳим асос бўлади. Давлатимиз раҳбари томонидан китобхонлик маданиятини шакллантириш масаласи кун тартибига бежиз қўйилмади. Бунинг негизида китобни билиб танлаш, англаб ўқиш, ўқиб амал қилиш туради.

Тадбирда шунингдек, мазкур ҳужжат мамлакатимизда таълим муассасалари учун ўқув адабиётлари яратиш ва ўқувчиларга етказишнинг мустаҳкам тизимини такомиллаштириш, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона марказларининг моддий-техник базасини янгилаш, энг муҳими, ёшларнинг китобга қизиқишини ошириш ва мутолаа маданиятини юксалтиришда муҳим дастуриамал бўлиши алоҳида таъкидланди.

–Китоб ўқиган кишининг эътиқоди мустаҳкамланиб, дунёқараши кенгади, – дейди  Тошкент архитектура ва қурилиш институти талабаси Дониёр Тожибоев.Китобга меҳр болаликдан уйғонади. Бола қалбида Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, одамларга меҳр-оқибат туйғуларини камол топтиришнинг энг таъсирчан воситаси китобдир. Шунинг учун китоб энг яқин дўст, энг яқин ҳамроҳ ҳисобланади.

Тадбир давомида талаба-ёшларга Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид ҳамда таниқли ёзувчи ва шоирларнинг китоблари топширилди.  

Миллий адабиётимизнинг ривожи, китобхонликка бўлган эътибор ва аҳолини маънавий саводхонлигини оширишга бағишланган мазкур маънавий маърифий тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!