Китоб - энг яқин дўст, энг яқин ҳамрох

Ташрифлар: 276

Сана: 17.05.2017 11:50

Бола қалбида Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, одамларга меҳр-оқибат туйғуларини камол топтиришнинг энг таъсирчан воситаси китобдир. Зеро, инсон тафаккурининг мунаввар чироғи, чинакам мўъжизалардан бири бўлмиш китоб ақлни чархлайди, фикрни бойитади, маънавиятни юксалтиради. Шу боис айни чоғда ёшлар ва аҳолининг кенг қатламлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, жамиятда китобхонлик маданиятини юксалтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Кегайли Қурилиш ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида “Китоб – маънавият бешиги” мавзусида ташкил этилган тадбир  Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлашга қаратилди.

– Инсон ҳаётида китобнинг ўрни, аҳамияти ҳеч қачон йўқолмайди, – дейди  O‘zLiDeP Кегайли туман Кенгаши аппарат раҳбари Б.Искандаров. – Чунки ўтмиш ва келажакдан садо берувчи ёшларнинг мафкуравий иммунитетининг баланд бўлишида китобнинг ўрни беқиёс. Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган ушбу тарихий фармойишда белгилаб берилган вазифалар ижроси замирида ҳам китоб ёзиш, чоп этиш, тарғибот қилиш, ўқиш ва ўрганишдек улкан мақсадлар мужассам. Зеро, юксак маданиятли ёш авлодни улкан маънавий қадриятлар асосида тарбиялашдек эзгу ишларда мазкур ҳужжат муҳим асос бўлади. 

– Китобга меҳр болаликдан уйғонади. Шу сабабли шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги шароитда ёшларни кўпроқ бўш вақтларини китоб ўқишга қизиқтириш ва китобга ошно қилиш долзарб вазифалардан саналади. Чунки китоб ўқиган кишининг эътиқоди мустаҳкамланиб, дунёқараши кенгайиб боради, фикри теранлашади, – дейди Кегайли қурилиш ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежининг 1-босқич ўқувчиси Г.Тилеўбаева.  

Тадбирда партиянинг мақсад ва вазифаларини жойларда тарғибот этиш, сафдошларимиз сафини янада кенгайтириш, партиявий лойиҳаларнинг аҳамияти,   талабчан, изланувчан қобилиятли ёшларимизни кадрлар захирасига олиш масалаларига ҳам кенг эътибор қаратилди.  

                                                                                А.Сиримбетова,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

 масъул ходими

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!