Конференцияда қатнашиш ваколати берилди

Ташрифлар: 57

Сана: 27.09.2016 11:00

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг қарорига мувофиқ,айни кунларда партиянинг жойлардаги бошланғич партия ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда уларда туман (шаҳар) конференцияларига делегатлар сайлаш бўйича умумий йиғилишлар ўтказилди. Эътиборли жиҳати, ҳозирда ана шундай тадбирлар Навоий вилоятидаги мавжуд 557 та таянч бўғин ташкилотининг барчасида самарали ташкил этилди.

Партиянинг Кармана туман Кенгашидаги “Муҳаббат боғи” хусусий фирмасида фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилотида бўлиб ўтган йиғилишда ҳам айни шу жиҳатлар кун тартибидан жой олгани билан аҳамиятли бўлди.

Йиғилишда O‘zLiDeP Кармана туман Кенгаши аппарат-раҳбари Ж.Шодмонов сўзга чиқиб, мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеа – Президентилик сайлови тобора яқинлашашаётганлиги, шу боисдан ушбу сиёсий жараён муносабати билан сайловга тайёргарлик ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш, бунда БПТ етакчиларининг билимларини ошириш, кенг жамоатчилик орасида тарғибот ишларини самарали йўлга қўйиш борасида изчил ишлар амалга оширилиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

– Ушбу Президентлик сайловида фаол иштирок этиш, ўйлайманки, барча фуқароларимиз учун муҳим аҳамиятга эга, – дейди  қуйи бўғин раиси Ғолиб Каримов. – Чунки Ватанга даҳлдорлик ҳисси, унда амалга оширилаётган ислоҳотлар, олиб борилаётган ижобий ишларга бефарқ эмаслигимиз демократиянинг кўзгуси ҳисобланмиш сайлов жараёнларида яққол кўзга ташланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини уюшқоқлик билан ўтказиш ва мазкур сиёсий жараёнга қизғин тайёргарлик  кўриш, албатта, партиянинг энг қуйи бўғини, яъни бошланғич партия ташкилотларидан бошланади. Бу эса ўз навбатида, биз БПТ раисларига яна бир бор масъулият юклаши шубҳасиз.  

O‘zLiDeP Қизилтепа туман бўлими таркибига кирувчи бошланғич партия ташкилотларида ҳам сайловолди умумий йиғилишлар ҳамжиҳатлик билан ташкил этилди.

 Эътиборлиси, бугун тумандаги 56 қуйи бўғин ташкилотида 1476 нафар маслакдошларимиз фаолият юритмоқда. Мазкур БПТнинг деярли барчасида умумий йиғилишлар уюшқоқлик билан ўтгани албатта, эътирофга лойиқ.

Хусусан, “Усто Қодир” фермер хўжалигидаги бошланғич партия ташкилотида ҳам умумий йиғилиш ўтказилиб, туман (шаҳар) конференциясига иштирок этадиган делегат сайлаб олинди.

– Мустақилликнинг ўтган йигирма беш йили давомида юртимизда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган янгиликлар, ўзгаришлар бўлди-ки, қайсидир давлатлар ўз тарихида ушбу ютуқларни қўлга киритиш учун 100 йиллаб ҳаракат қилганлигига мозий гувоҳдир, – дейди бошланғич партия ташкилоти раиси Амин Ўроқов. –Албатта, буларнинг барчаси Биринчи Президентимиз Ислом Каримов бошчилигида, уларнинг бевосита ташаббуси ва ёрдами билан амалга оширилди.

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!