O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти”: эртанги кун бизники, марра бизники!

Ташрифлар: 37

Сана: 09.01.2017 16:59

Ҳозирда O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши таркибидаги 212 та бошланғич партия ташкилотига 30 ёшгача бўлган ёшлар раҳбарлик қилмоқда.

Дарҳақиқат, O‘zLiDePнинг ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар кўлами тобора кенгайиб, бугунги кунда ўзининг натижасини бермоқда. Бунда қорақалпоқ ёшларининг шижоат билан иштирок этаётганлиги алоҳида таҳсинга лойиқ.

Хусусан, 2016 йил мобайнида партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларини тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг мамлакатимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланиши жамоат ишларидаги фаоллигини янада ошириш мақсадида 267 та тадбир ўтказилиб, уларда 20 минг нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.     

Шунингдек, “Диплом билан бизнесга”, “Ишбилармон талаба”, “Ёш фермер”, “Хавфсиз интернет” каби лойиҳалар доирасида ҳам қатор тадбирлар, танловлар ўтказилди.

–“Ишбилармон талаба” стипендияси учун ўтказилган кўрик-танловида қорақалпоқ халқининг урф-одат ва анъаналарини миллий кийимларда акс эттириб, танловнинг Республика босқичида фахрли 1-ўринни қўлга киритдим, – дейди Чимбой агро-саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Захида Шарибаева. –Шуниси диққатга сазоворки, ёшларнинг партиявий лойиҳаларга бўлган қизиқиши йилдан-йилга ортиб бормоқда. Танловларда муваффақиятли иштирок этган ёшлар имтиёзли кредит олиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қуймоқда. Бу ўз навбатида, янги иш ўрни яратиш баробарида, кўплаб ёшларнинг бандлиги таъминлашга хизмат қилмоқда.  

Жорий йилга Президентимиз ташаббуси билан "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб ном берилиши халқимизнинг орзу ниятларини уларнинг дардини юракдан ҳис этиш, халқнинг ичига кириб улар билан мулоқот қилишда муҳим аҳамият касб этади. Демак, 2017 йилда ҳам партиянинг ғоявий дастурларини тарғиб қилиш, ёшларни партияга кўпроқ жалб этиш борасида тизимли ишларни янада кучайтиришимиз зарур. Зеро,эртанги кун бизники, марра бизники!

Муҳаббат Ахназарова,

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!