Ёш партия етакчилари – келажак кадрлари

Ташрифлар: 78

Сана: 29.12.2016 10:59

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан мустақил фикрлайдиган, иқтидорли, замонавий билимларни пухта эгаллаган ёшларни кашф этиш ва уларни партия кадрлар захирасига танлаш мақсадида ўтказилган тадбир ана шундай номланди.  

Таъкидланганидек, мустақиллик йилларида мамлакатимизда замонавий, юксак салоҳиятли кадрлар тайёрлаш масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Бу борада Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” муҳим аҳамиятга эга.

Тадбир иштирокчиларининг айтишича, юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий ислоҳотларда, умуман барча соҳалардаги янгиланишларда, мамлакатни демократлаштириш ва модернизациялаш жараён­ида фуқаролик жамиятининг муҳим институтларидан  ҳисобланган  сиёсий  партияларнинг  роли ошиб бормоқда.                                                                                                                                                                                                                                                                                        

–Партиялар олдидаги вазифаларнинг қай даражада ижро этилиши уларнинг кадрлари салоҳиятига, тўғри танлаш ҳамда малакасини ошириб бориш масаласига бевосита боғлиқ, – дейди O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлим мудири Мухаббат Ахназарова. – Шу боис бугунги тадбирда O'zLiDeP ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимлар салоҳиятини ошириш, тизимга етук, билимли, етарли тажриба ва малакага эга бўлган, ташаббускор кадрларни жалб этиш, ёш истиқболли ходимларни партия тизимида раҳбарлик лавозимларига босқичма-босқич тайёрлаб бориш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бу ўз навбатида, партия таркибини ёш кадрлар билан бойитиб, партиямизнинг нуфузуни янада ошишига хизмат қилади.  

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, бугун O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши қошида 16 мингдан ортиқ аъзолар бўлиб, улардан 8 мингдан зиёдини айнан ёшлар ташкил этади.

Тадбир сўнггида мутахассислар томонидан энг иқтидорли, шижоатли ва ташаббускор талабалар аниқланиб, фаол ёшларимиз партиянинг кадрлар захирасига олинди.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати.

O‘zLiDePнинг «facebook» даги расмий саҳифаси ва «telegram» даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!