Устувор вазифалар белгилаб олинди

Ташрифлар: 143

Сана: 28.12.2016 12:21

O'zLiDeP Кегейли туман Кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги ҳамда Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузаларини аҳоли орасига кенгроқ тарғиб қилиш ва тушунтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.  

Таъкидланганидек, Асосий Қонунимиз мамлакатда демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш принциплари, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш чоралари ва давлатимизнинг сиёсий ҳуқуқий тизимини ўзида мужассам этган асосий қонун ҳисобланади.

–Бу йил Бош қомусимиз қабул қилинганига ҳам 24 йил бўлди, – дейди O'zLiDeP Кегейли туман Кенгаши аппарат раҳбари Байрам Искандаров. – Ушбу давр мобайнида Конституциямиз демократиянинг умуминсоний принципларини ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларини ўзида ифода этганини амалда исботлади. Чунки Асосий Қонунимизда биринчи ўринда инсоннинг қадр-қиммати ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя этиш мустаҳкамлаб қуйилган.

–Бугун мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари ўзаро ҳамжиҳатликда яшаб, истиқомат қилиб келмоқда, – дейди халқ депутатлари Кегейли туман кенгаши депутати Жақсигул Артикова.– Жамиятимизда ҳукм сураётган ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада ривожлантириш, қайси миллат, дин ва эътиқодга мансублигидан қатъий назар барча фуқаролар учун тенг ҳуқуқларини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.Бу эса халқимизнинг орзу ниятини амалга оширишда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда муҳим омил бўлади.

Тадбир сўнггида мутахассислар томонидан иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

 Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!