Кучли парламент – мамлакат демократик ривожланишининг кафолати

Сана: 07.02.2017 17:29

O‘zLiDeP Оқолтин туман Кенгаши томонидан “Парламентда менинг ўрним” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбир ана шундай номланди.

Тадбирда ёшларни Конституциямизга бўлган ҳурматини янада ошириш, йигит-қизларни ҳуқуқий билимларини янада юксалтириш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятининг ўсишига кўмаклашиш, замонавий фикрлай оладиган, билимли, жамиятда муносиб ўрин эгаллашга интилувчан баркамол авлодни тайёрлаш ҳамда O‘zLiDeP ғояларини янада кенгроқ тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ўзаро фикр алмашилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда жамиятни демократлаштириш ва модернизациялаш ҳамда фуқаролик жамияти қуриш йўлида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Табиийки, бу жараёнларда ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш масаласи алоҳида аҳамият касб этади. Зеро, юксак ҳуқуқий маданият жамиятда қонун устувор бўлишининг асосий мезонларидан бири саналади.

– Ёшлар билан ишлашда нафақат давлат идоралари, балки нодавлат нотижорат ташкилотлари, жумладан сиёсий партиялар ҳам фаол иштирок этишмоқда, –дейди Оқолтин туман Кенгаши депутати Ғофур Бобомуратов. – Хусусан, O‘zLiDeP ҳам мамлакатимиз келажаги соғлом ва ҳар томонлама уйғун ривожланган ёшлар қўлида, деб ҳисоблайди. Партиянинг Сайловолди дастурида белгиланган бош вазифаларидан бири ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, муҳими, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенгроқ жалб қилиш орқали бандлигини таъминлашдан иборатдир.Шу боис ўғил-қизларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини оширишда партия депутатлик гуруҳлари томонидан кенг қамровли ишлар олиб борилаётир.Зеро, сиёсий билим ва малакаси юқори бўлган ёшларгина мамлакатнинг эртанги тақдирини ҳал қилади.  

Тадбирда мамлакатимизда қабул қилинаётган қонунлар, қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг мазмун-моҳияти борасида ўзаро фикр-мулоҳазалар билдирилди.  

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши  

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

187