Қуйи бўғинлар эътиборда

Ташрифлар: 251

Сана: 12.04.2017 14:06

O‘zLiDeP Андижон вилоят, шаҳар ва туманлар Кенгашлари таркибига кирувчи қуйи бўғинларда ўтказилаётган ҳисобот-сайлов йиғилишларида асосий эътибор ўтган давр давомида қилинган ишлар сарҳисобига қаратилмоқда.

Партиянинг Булоқбоши туман Кенгаши таркибидаги “Охундада” фермер хўжалигидаги бошланғич партия ташкилотида бўлиб ўтган йиғилишда кун тартибидаги масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

-O‘zLiDeP Булоқбоши туман Кенгаши таркибида 34 та қуйи тузилма фаолият кўрсатиб турибди, - дейди партия вилоят Кенгаши БПТлар билан ишлаш бўлими бош консультанти Шохруҳ Абдусаматов . – Ушбу йиғилишлар уларнинг фаолиятини қайта таҳлил этишга, янада такомиллаштиришга, ҳар томонлама етук раҳбарларни сайлашга хизмат қилмоқда. Жумладан, “Охундада” фермер хўжалигида бўлиб ўтган йиғилишда ҳам партиянинг БПТлар олдига қўйган долзарб вазифалари кўриб чиқилди. Мазкур БПТ раиси Акмалжон Норматовнинг ишлари юқори баҳоланиб, унинг  номзоди қайта сайланди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

***

Кейинги йилларда Хўжаобод туманида ҳам қуйи бўғинлар сони изчил кўпайиб бормоқда. Хусусан айни вақтга қадар 33та бошланғич ташкилотлар 952 нафар сафдошларимизни бирлаштириб турибди. Эътиборлиси, БПТларнинг кўпи тадбирорлик субъектлари ва фермер хўжаликларида ташкил қилинганлигидир.

- Йиғилишда партия аъзоларининг сони ва сифатини яхшилаш масалалари муҳим аҳамият касб этди, - дейди “Навигул” Ўзбекистон Германия қўшма корхонаси қошидаги БПТ раиси Маҳфуза Турғунова. – Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу йилги ҳисобот-сайлов йиғилишларида сифат таркиби қайта кўриб чиқилаётгани самарадорликка асос бўлмоқда. 

Ўтган давр мобайнида ушбу қўшма корхонадаги бошланғич партия ташкилоти М. Турғунова етакчилигида қатор муваффақиятларга эришганлигини, ўз ишига нисбатан талабчанлигини инобатга олиб, йиғилиш қатнашчилари уни раисликка қайта сайладилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Зилола РАҲМОНОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!