Қуйи бўғинлар ҳамкорликка ҳамиша тайёр

Ташрифлар: 178

Сана: 03.08.2017 12:47

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси билан “Тараққиёт стратегияси” маркази ўртасидаги имзоланган ҳамкорлик бўйича Битим негизида жуда кенг қамровли ишлар  ётибди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси вакилларига қулай шарт-шароитлар яратиш, бунинг асосида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда хусусий тадбиркорликнинг ролини оширишга хизмат қилади. Қолаверса, ушбу келишув, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ҳамда қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича замонавий юқори техникалар билан жиҳозланган янги қайта ишлаш корхоналарини қуриш, мавжудларини модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда тадбиркорларга кўмакчи бўлади.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, тадбиркорлар йўлида учраётган тўсиқларни бартараф этиш ҳамда Президентимиз томонидан тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва янгиликлардан хабардор бўлишда Битим доирасида ўтказиладиган тадбирлар ва семинарлар биз каби партия фаоллари учун айни муддаодир.

Ўйлайманки, партия тизимидаги барча қуйи бўғинлар мазкур ҳужжатда назарда тутилган вазифаларни якдиллик билан адо этишда бирлашиб, фаоллик кўрсатадилар.

Рашид Ахмедов,

Бухоро вилоятидаги "Marokko Malerka” хусусий корхонаси

БПТ раиси

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!