Қуйи бўғинлардан янада фаолликни талаб қилади

Ташрифлар: 5

Сана: 27.09.2016 11:05

27.09.2016 й.

    Жорий йилнинг 20-25 сентябрь кунлари партиянинг барча ҳудудий кенгашларида бўлгани каби O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши таркибига кирувчи 471 та бошланғич ташкилотларда умумий йиғилишлар ташкил этилди. Унда туман ва шаҳар конференцияларига делегатлар сайлаш масалалари муҳокама қилинди.

Гулистон шаҳридаги таркибида йигирмадан ортиқ корхонани ўзида бирлаштирган “БЕК” бирлашмасида фаолият юритаётган қуйи бўғинда бўлиб ўтган умумий йиғилишида айни шу масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Эътироф этилганидек, бугун мазкур бошланғич ташкилот ўз сафида 110 нафар фаолларни бирлаштирган ҳолда, партия томонидан ўтказиб келинаётган барча партиявий лойиҳаларда фаол иштирок этиб, қуйи бўғинлар орасида ўз нуфузига эга бўлиб келмоқда.

–Мустақиллик йилларида юртимизда хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида яратилган қулай ишбилармонлик муҳити кўплаб ишбилармон юртдошларимиз қатори бизни ҳам доимо куч ғайрат билан меҳнат қилишга ундайди, – дейди Халк депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати, “Бек” бирлашмаси раиси Улуғбек Сотиболдиев. – Шу боис бозорни ўрганиб, экспортчиларнинг талаб ва эҳтиёжидан келиб чиқиб, “Гул-Рен-Текс” МЧЖда 50 турдан ортиқ маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Корхоналаримизда ишчи-хизматчиларнинг самарали фаолият юритиши учун барча шароитлар яратилган. Бу биз тадбиркорларга яратилган қулай ишбилармонлик муҳитининг самарасидир.

О‘zLiDeP Ширин шаҳар Кенгаши таркибига кирувчи бошланғич партия ташкилотининг умумий йиғилиши ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилди.

Тадбирда жамиятнинг ҳал қилувчи кучи бўлмиш ёшларга эътибор – келажакка, эртанги кунга замин бўлиб хизмат қилиши, уларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етиши учун етарлича шароит яратиб берилаётгани, умуман, мамлакатда йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга ошрилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида атрофлича сўз юритилди. 

–Юртимизда таълим соҳасидаги ислоҳотлар, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатини ҳимоя қилиш, истеъдод ва иқтидорларини юзага чиқариш борасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, йигит-қизларни ҳар бир соҳада фаол ва ташаббускор бўлишга ундамоқда, – дейди шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари комиссияси масъул котиби, БПТ раиси Н.Ахророва.– Айниқса, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури Президентимиз ташаббуси билан юзага келди. Бугунги кунда жаҳон жамоатчилиги унинг афзалликларини тўла эътироф этиб, бизнинг бу соҳадаги тажрибаларимизни ўрганмоқда.

Тадбирда сўзга чиққанлар O’zLiDeP мамлакатимиздаги етакчи партия сифатида сиёсий саҳнада ўз электорати, мулк эгалари, фермерлик ҳаракати ва хизмат кўрсатиш соҳасининг интилишларини ифода этиши, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш учун партиянинг барча қуйи бўғинлари фаолиятини янада яхшилаб боришга алоҳида эътибор қаратиши лозимлиги таъкидланди.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

 Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг