Маҳаллий тузилмалар масъулияти

Ташрифлар: 9

Сана: 27.10.2016 15:23

Куни кеча O‘zLiDeP “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳиятини партия электорати ва фаолларига тушунтиришга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Таъкидланганидек, мазкур фармон мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитининг янада яхшиланишига хизмат қилади. Чунки ушбу ҳужжатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кўпроқ эркинлик бериш, улар фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланган. Ушбу ҳужжат хусусий мулк муҳофазасини янада кучайтириш, тадбиркорлик учун янада қулай шарт-шароитлар яратилишига йўл очади, мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини оширади. O‘zLiDeP электорати, айниқса, кичик бизнес вакилларининг эркин ва самарали ишлашида янги имкониятлар яратади. Бу эса халқимиз фаровонлиги ошиши, Ватанимиз тараққиёти янада юксак поғоналарга кўтарилишида муҳим аҳамият касб этади.

Тадбир якунида партия маҳаллий тузилмалари зиммасига мазкур фармоннинг мазмун-моҳиятини партия электоратига етказишга қаратилган турли тадбирлар ташкил этиш, қизғин тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш юзасидан муайян вазифалар юкланди.        

O‘zLiDeP Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!