Маъмурий ислоҳотлар концепцияси тараққиётнинг янги босқичини белгилаб беради

Ташрифлар: 77

Сана: 22.09.2017 11:00

Самарқандда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятига бағишланди.   

Тадбирда мазкур долзарб фармон 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда муҳим қадам эканлиги ҳамда моҳиятига кўра Ўзбекистоннинг давлат ва жамият қурилишида янги саҳифани очиб бериши билан ғоят катта аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Қайд этилганидек, маъмурий ислоҳотларнинг тизимли амалга оширилиши ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва самарали ҳал этишга қодир бўлган, инновацион ривожланишнинг умумжаҳон тенденцияларига жавоб берадиган давлат бошқаруви тизимини яратишга олиб келади. Шу билан бирга, “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлиги ортади.

– Мамлакатимиз тараққиётининг бугунги босқичида давлат бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилиш, самарадорлигини янада ошириш Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда мазкур фармон давлат ва жамият қурилишида янги вазифаларни белгилаб берди, – дейди Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Бахтиёр Хўжаёров. – Нега деганда, Концепцияда белгиланган вазифаларни рўёбга чиқариш бўйича 40 дан ортиқ аниқ тадбирларни назарда тутувчи “Йўл харитаси” тасдиқланиши амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқади.

– Концепциядаги маъмурий ислоҳотларнинг амалга оширилиши орқали эришиладиган натижалар партия дастурида илгари сурилган мақсад-вазифларга тўла мос келади, – дейди Халқ депуталари Самарқанд туман Кенгаши депутати Жамила Сайфиддинова. – Масалан, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар тизимини жорий этиш, жамоатчилик назоратини ўрнатиш, “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлигини ошириш, хусусий секторга таъсир кўрсатиш янада қисқартирилади.

Тадбирда Фармонда бозор механизмларини кенгайтиришни, хусусий мулкни ҳимоя қилиш, инвестиция муҳитини яхшилаш орқали хориж инвестицияларини фаол жалб қилиш, соғлом рақобат муҳитини ривожлантиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиланганлиги O‘zLiDeP электорати манфаатларига хизмат қилиши таъкидланди.  

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!