Мансабдор шахсларнинг ҳисоботи тингланди

Ташрифлар: 157

Сана: 06.05.2017 13:19

Давлатимиз раҳбари фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг биринчи устувор йўналиши сифатида давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш масалалари кўзда тутилган. Албатта ушбу йўналиш давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг таъсирини ошириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга.

Шунинг учун ҳам мазкур ҳужжатда белгиланган истиқболли вазифалар Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг барча даражадаги ташкилотлари ва депутатлик гуруҳлари, қолаверса, партиянинг ҳар бир аъзосини ушбу дастурий вазифалар ижросида фаол иштирок этишга ундайди. Демак, Стратегияда белгиланган вазифаларга партиянинг барча тоифадаги вакиллари қаторида депутатлик гуруҳлари ҳам масъулият билан ёндашишлари зарур.

Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Президентимизнинг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Чимбой туман “Таъмирлаш” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Хожабай Серимбетовнинг ҳисоботи эшитилди.  

Қайд этилича, 2009-2016 йилларда қишлоқ жойларда 1308 турар жой массивида умумий майдони 9 миллион 573 минг квадрат метр бўлган 69 минг 557 та шинам уй-жой қурилган. Қишлоқлардаги 83,5 мингдан ортиқ оиланинг яшаш шароити яхшиланди. Жорий йилда эса 118 млн сўм миқдоридаги 20 та арзон турар жойларни қуриш ишлари бошлаб юборилган.

–Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатни ривожлантириш ҳамда инсон омилига қаратилган кўплаб устувор вазифалар ўз аксини топган, – дейди O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўйича сектор мудири П.Ансатбаев. – Масалан, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган биринчи йўналиши мамлакатимизда босқичма-босқич амалга оширилган сиёсий ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлиб, у партиянинг давлат ва жамият қурилишини демократлаштириш ва либераллаштириш соҳасидаги вазифаларига тўла мос келади. Демак, Фармон ва Ҳаракатлар стратегиясида илгари сурилган эзгу мақсад ва ғояларнинг бекаму кўст ижроси кўп жиҳатдан ҳар биримизнинг фаол иштирокимиз ва чуқур масъулиятимизга боғлиқ.

Тадбир давомида туман Кенгаши депутатлари ўзларини қизиқтирган саволлари бўйича фикр-мулоҳозалар ва таклифлар ўртага ташланди. 

   O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

 Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!