Масала ҳал этиладими?

Ташрифлар: 239

Сана: 02.05.2017 14:53

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги "2017-2021 йилларда паст кучланишли 0,4-6-10 квли электр тармоклари ва трансформатор пунктларини модернизация-реконструкция килиш ва янгилаш тўғрисидаги" Қарорига асосан 2017 йилда Қўшработ туманида 1,73 км электр узатиш тармоқлари ва 2 дона трансформатор пункти янги қурилиши ҳамда 21,6 км электр узатиш тармоқлари ва 2 дона трнасформатор пунктларини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилиши белгиланган.

Хўш,бу борада “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” очиқ акциядорлик жамияти томонидан Қўшработ туманида қандай ишлар амалга  ошириляпти?

Бу ҳақда Халқ депутатлари вилоят ҳамда туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида яна бир бор атрофлича муҳокама этилди.

Дастлаб, мазкур масала жорий йилнинг 18 март куни халқ депутатлари Қўшработ туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишида кўтарилган эди. Унда туман электр корхонаси раҳбари А.Мўминов соҳада амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот бериб, туманнинг Жўш, Соҳибкор, Урганжи, Оқтепа ҚФЙ аҳолисини электр энергиясига бўлган таълабини қондириш учун 4 та - Пичот, Қўшработ ва Зарбанд нимстанцияларидан фойдаланиб келинаётганлиги таъкидлаган эди.

Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳидаги муҳокамалар якуни бўйича мазкур масала юзасидан А.Мўминовнинг ҳисоботи қониқарсиз деб топилиб, Жўш, Қўшработ, Соҳибкор, Урганжи, Оқтепа ҚФЙ аҳолисига электр энергияси етказиб беришни яхшилаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда 10 кун муддатда тумандаги ушбу ҳудудларда электр энергияси таъминотида ўзгариш бўлмаган тақдирда масалани вилоят Кенгаши депутатлари билан биргаликда қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган эди.

Афсуски, белгилаб берилган вазифалар, кўрсатмалар ўз вақтида бартараф этилманганлиги боис жорий йилнинг 4 апрель куни Халқ депутатлари вилоят ҳамда туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг қўшма йиғилишида масала такроран муҳокама қилинди

Йиғилишда вилоят электр тармоқлари корхонаси бошлиғининг техник масалалар бўйича ўринбосари С.Шомуродов, туман электр корхонаси раҳбари А.Мўминов 18 март кунги йиғилиш қарорининг ижро этилмаганлигини электр узатиш подстанцияси Навоий кон металургия комбинатига қарашли Зармитан кони ҳудудида эканлиги ва аҳоли электр таъминоти шу подсансиядан узиб қўйилаётганлигини, мазкур подсанция вилоят ихтиёрига ўтказилмагунча масала ижобий ечим топмаслиги билан изоҳлашди. Бу гал ҳам натижа қониқарсиз.

—Биз жон куйдириб бу мавзуни бежизга муҳокамага олиб чиққанимиз йўқ. Сабаби, мазкур ҳудудларда 60 минг аҳоли истиқомат қилишига қарамай, керакли инфратузилма йўқлиги сабабли бирорта ҳам тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатмайди. Бу туманнинг ривожланишига таъсир этмай қолмайди, - дейди туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи вакили Иноят Аркаев. —Афсуски, иккинчи марта ҳам мазкур масалага ойдинлик киритилмади. Масъулларнинг маълумоти партия депутатлик гуруҳи вакилларини қониқтирмаганлиги боис 4 апрель кунги йиғилишда аввал белгиланган вазифалар умуман бажарилмаганлиги, зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилмаганлиги ва амалга оширилмаганлиги  сабабли Самарқанд вилоят электр тармоқлари корхонаси раҳбари Ғулом Примовга маълумот етказилиб, навбатдаги йиғилишда шахсан ўзи шу тўғрисида ҳисобот бериши режалаштирилган эди.

Афсуски, вилоят ва туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг навбатдаги қўшма йиғилишдаСамарқанд вилоят электр тармоқлари корхонаси Ғулом Примов раҳбари қатнашмади. Унинг ўрнига корхона бош муҳундиси Комил Оқилов ва туман электр корхонаси раҳбари А.Мўминов иштирок этишди.

Комил Оқиловнинг ахборот беришича, туманнинг Урганжи, Жўш, Қўшработ ҳамда Соҳибкор қишлоқ фуқаролар йиғинлари аҳолиси эрталаб 500дан 1100 гача ва кечки пайт 1700 дан 2300гача электр энергия билан таъминланади. Электр энергиясидаги узилишларни олдини олиш мақсадида жорий йилда 187,8 0,4-6-10 кв.ли электр узатиш тармоқлари, 44 та 6/10-0,4 кв.ли трансформатор пунктларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган.

Халқимизда “Қуруқ қошиқ оғиз йиртар”, деган гап бор. Фақатгина қуруқ рақамлар, келгусидаги режалаштирилган ишларни яна бир бор эслатиш билан чекланган масъуллар депутатлик гуруҳи томонидан берилган кўрсатмалар у ёқда турсин, ўзлари томонидан бажарилиши зарур бўлган аниқ амалий ишлар ҳақида деярли ҳеч нарса айта олмадилар. Шу боисдан бу муаммо Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

Бир неча муҳокамамларда “пишиб етилган” мазкур муаммони партия депутатлик гуруҳи сессияда албатта ижобий ҳал этилишига астойдил ҳаракат қилишларини айтиб, у бўйича яна қўшимча материаллар тўплаш лозимлигини билдирди.

Бектош Шодиев

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!