O‘zLiDePда Латвия Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси билан учрашув бўлиб ўтди

Ташрифлар: 129

Сана: 30.03.2015 19:15

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиш учун юртимизга ташриф буюрган Латвия Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Арнис Цимдарс билан ҳам навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда меҳмонга O‘zLiDePнинг дастурий вазифалари, партиянинг сайлов кампаниясидаги фаол иштироки, ҳамда партия томонидан кўрсатилган номзоднинг Дастури ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди. 

Суҳбат чоғида, Ўзбекистонда сайловларни очиқ, ошкора ва адолатлилик тамойиллари асосида ўтказиш, сайлов жараёнларида фуқароларнинг фаол иштироки учун барча зарур асослар яратилгани таъкидланди.  

Учрашув илқ ва дўстона руҳда ўтди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати