O‘zLiDePнинг барқарорлик, тинчлик ва фаровонлик сари муҳим танлови

Ташрифлар: 90

Сана: 26.03.2015 17:11

Айни кунларда Ўзбекистон халқи, сайловчилари сиёсий майдондаги энг муҳим сана 2015 йил 29 мартда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови арафасида турибди, бу жараёнга O‘zLiDeP ҳам умумэътироф этилган демократик тамойиллар, халқаро ва миллий сайлов ҳуқуқи асосида ўтаётган кенг миқёсли сайлов кампаниясида фаол қатнашмоқда. Шу боис O‘zLiDeP матбуот хизмати партия фаолларига бўлажак тарихий воқеага оид ўз фикрларини билдиришлари учун мурожаат этди. 

O‘zLiDeP матбуот хизматига интервьюда O‘zLiDeP аъзоси, Фарғона вилоятидан хусусий тадбиркор Бохиржон Турдиалиев ўз партиявий нуқтаи назарини билдирди: «Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримовнинг дастурини батафсил ўрганиб чиқдим, ушбу дастур узоқни кўзлаши, чуқур ўйланганлиги, барча энг муҳим омилларни эътиборга олгани ва белгиланган мақсадларга эришиш йўлида аниқ изчил қадамлар билан ажралиб туради. Мен мазкур дастурни мамлакатимиздаги кенг миқёсли ислоҳотлар муваффақияти мамлакат ва жамиятни янгилаш ва модернизация қилишнинг дунёда «ўзбек модели» деб тан олинган мустақил тараққиётнинг эволюцион йўли тўғри эканлигини тўлиқ исботлаётгани учун қўллаб-қувватлайман.

Мен юритимиздаги минглаб тадбиркорлар қатори жорий йил 29 март куни Ислом Каримовни қўллаб-қувватлаган ҳолда ўз танловимни амалга ошираман, чунки, унинг раҳбарлигида Ўзбекистон тарихан қисқа давр ичида собиқ СССР таркибида энг паст турмуш даражасига эга қолоқ республикадан бугунги кунда халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллаётган, изчил ва барқарор ривожланаётган мамлакатга айланди. 

Мен Ўзбекистондаги минглаб тадбиркорлар ва ишбилармонлар каби Ислом Каримов дастурида энг муҳим устувор вазифа сифатида белгиланган хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги барча тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, тўлиқ эркинлик бериш сиёсатини танлайман. Ахир уни амалга оширишга кўп жиҳатдан мамлакатимиз янада барқарор иқтисодий ўсиши ва истиқболлари, аҳоли турмуш даражаси ва сифати билан боғлиқ.  

Аниқ ва амалий қадамлар ҳақида гапирар эканман, хусусий тадбиркорларнинг хомашё ресурсларидан фойдаланиш имконияти механизмини тубдан қайта кўриб чиқиш ва сезиларли равишда соддалаштириш, унинг ошкоралигини таъминлаш, суд органларининг хусусий тадбиркорлар қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги ролини ошириш муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидламоқчиман. Шу билан бирга, Ислом Каримов Дастуридаги тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, солиқ юкини камайтириш, мазкур соҳада қўшимча шароитлар ва кафолатларни яратишга доир вазифалари O‘zLiDeP электорати манфаатларига тўлиқ жавоб беради. 

Умуман олганда, биз, O‘zLiDeP фаоллари ишонч билдирамизки, айнан Ислом Каримовнинг зийрак бошчилигида келгусида ҳам мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришларни давом эттириш ва чуқурлаштиришга қаратилган ислоҳотлари янада самарали ҳаётга тадбиқ этилади».

O‘zLiDeP матбуот хизмати