Матонат ва садоқот тимсоли

Ташрифлар: 220

Сана: 02.03.2017 18:48

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон халқ шоири, ўзбек адабиётининг атоқли вакиласи Зулфияхоним таваллудининг 102 йиллиги муносабати билан  “Матонат ва садоқат тимсоли Зулфияхоним”  мавзуида маънавий-маърифий кеча ўтказилди.

Унда О`zLiDeP вилоят Кенгаши, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти, ёзувчи ва шоирлар, педагоглар, адабиёт мухлислари, маҳалла, хотин-қизлар қўмиталарининг фаоллари, талаба-ёшлар, ўқув масканларидаги “Ораста қизлар” тўгараклари аъзолари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан сўз санъатининг етакчи намояндаларига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, уларнинг хотирасини азиз билиш, миллий адабиётимизни юксалтириш, китобхонлик маданиятини ошириш борасидаги доно фикрлари кенг жамоатчилик, адабиёт мухлислари, халқимиз томонидан қизғин қўллаб-қувватланаётгани, ёш авлод маънавиятини юксалтириш, уларни турли мафкуравий таҳдидлардан ишончли ҳимоялашда миллий адабиётимизнинг роли ва таъсири улкан экани алоҳида таъкидланди. 

 – Миллий адабиётимизнинг ёрқин намояндаси Зулфияхоним шоира, моҳир журналист ва таржимон, меҳрибон устоз эди, – дейди О`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Аёллар билан ишлаш бўлими мудири Шоира Хасанова. – Унинг шеър ва достонларида оналаримиз, мунис хотин-қизларимизнинг қалб қўрида ардоқланган орзу ва тушунчалар,  фарзандлар бахти ва камоли, шукроналик, меҳр, сабр ва садоқат, фидойиликни кўрамиз. Бир сўз билан айтганда, Зулфия шеърлари ватанпарварлик, фидойилик, ҳаётни севиш, саодатли ва ёруғ кунларнинг қадрига етишдан сабоқ беради. 

Тадбирда Зулфияхоним ижодидан коллеж ўқувчилари ўртасида мушоира ва саҳналаштирилган томошалар ҳар бир ўзбек қизининг маънавий дунёсини шакллантиришга, миллий ўзликни англаш, ёшларимизда юксак маънавиятни камол топтиришда, уларни эзгу фазилатлар сохиби этиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этди.

Тадбирда Зулфиянинг Ватан, баҳор, опа-сингилларимизни, беғубор инсоний туйғуларни тараннум этувчи шеърларидан парчалар ўқилди. Шоира шеърларидан куй ва қўшиқлар ижро этилди.

О`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!