МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бошланди

Ташрифлар: 309

Сана: 11.10.2017 16:07

Сочи шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бошланди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин кутиб олди. 

МДҲ давлат раҳбарлари биргаликда суратга тушди. 

Шундан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви бошланди. Унда Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши, 2018 йилда МДҲга раислик қиладиган мамлакат масаласи кўриб чиқилиши, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилиши мўлжалланган. 

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!