Мен нима учун O‘zLiDePни танладим?

Ташрифлар: 91

Сана: 25.02.2017 11:54

Мамлакатимиз миқёсида ёшлар сиёсатини амалга оширишнинг муҳим жиҳатларидан бири ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ҳуқуқий жараёнларда фаол иштирок этишидир. Шу муносабат билан сиёсий жараёнларда, ижтимоий – сиёсий, ҳуқуқий соҳаларда босқичма-босқич ислоҳотлар ўтказишда ёшларга катта эътибор қаратилмоқда.

Ана шундай имкониятларда биз қорақалпоқ ёшлари ҳам унумли фойдаланиб, сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиб келяпмиз. Айниқса, ўтган йилги Президент сайловларида ўзгача ҳаяжон ва масъулият билан қатнашиб, юртимиз, эртамиз тараққиёти учун овоз бердик.

Мана бугун танловимиз нақадар тўғри эканлигига амин бўляпмиз. Ҳар кунимиз яхши янгиликларга, халқимизни оғирини енгил қилишга қаратилган ҳайрли ишларга бой бўлмоқда. Бу каби ўзгаришлар, диёримизнинг гуллаб-яшнаётганлигини кўриб, биз ҳам ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшиш ва Президентимизга камарбаста бўлишни ният қилдик.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта усутвор йўналишларини ўзида жамлаган Ҳаракатлар стратегиясини катта ҳаяжон билан ўқиб чиқдим. Бу ҳужжат ўзида халқимизнинг мақсади ва интилишларини тўлиқ мужжассам этган бўлиб, мамлакатимиз тараққиётига хизмат этадиган энг муҳим ислоҳотларнинг янги даврини очмоқда.

Табийки бу жараёнлардан мени ва тегдошларимнинг четда туришимизга ҳаққимиз йўқ. Шу сабабдан ўз сиёсий қарашларимни рўёбга чиқариш ва бу йўлда садоқат билан меҳнат қилиш учун мамлакатимизни барча сиёсий партияларнинг платформаларини ўқиб, ўргандим.

Менга O‘zLiDePнинг дастурий вазифалари жуда маъқул бўлди. Чунки, унда ёшлар масаласи, уларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш асосий вазифалардан бири этиб белгиланган ва уни амалга ошириш борасида партия мамлакатни сиёсий майдонида изчил ҳаракат қилиб келмоқда.  

Шу сабабдан ҳам мен айнан O‘zLiDePга аъзо бўлдим. Шундай экан, эндиги фаолиятим партиянинг ёш аъзоси сифатида замонавий билим ва тажрибага, мустақил фикрига эга, маънавий юксак, комил инсон бўлиш, жамиятда мустаҳкам ва муносиб ўрин эгаллаш учун барча имкониятлардан фойдаланиш бўлади. Ўйлайманки, истиқболда O‘zLiDeP мен каби ёшларга мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Зойиржон Бобожонов,

Қорақалпоқ давлат университети талабаси,

O‘zLiDeP аъзоси.

O‘zLiDePнинг «facebook» даги расмий саҳифаси ва «telegram» даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!