Миллат ғурурига айланган аёл

Ташрифлар: 71

Сана: 01.03.2017 18:51

Миллий адабиётимиз ривожи учун умрини бағишлаган, аёл қалби ва садоқати куйчиси, ўзбек халқининг севимли шоираси Зулфия хонимнинг шеърлари халқимизни қалбидан чуқур жой олган.

Унинг хотирасига бағишлаб ҳар йили баҳорнинг илк кунида Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллуди мамлакатимизда кенг нишонланади. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Шўманай туман Кенгаши томонидан ҳам шоира таваллудининг 102 йиллиги муносабати билан “Шеърият билан яшаган аёл” мавзуида адабий-бадиий тадбир ташкил этилди. Унда шоиранинг Ватанга бўлган садоқат ва вафо туйғулари, маънавият ва маданиятга қўшган улкан хиссаси, ўзбек адабиётининг ривожланиши йўлида қилган меҳнатлари эътироф этилди.

Тадбирда O‘zLiDeP туман Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Шўманой туман кенгаши депутатлари, БПТ фаоллари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими, партиянинг “Аёллар қаноти” фаоллари, туман Хотин-қизлар қўмитаси, ўқувчи ёшлар ҳамда “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти соҳибалари иштирок этди.

–Зулфия шарқ аёлига ҳос юксак ибратли ҳаёт йўли билан барча хотин-қизларга ўрнак бўлган ижодкордир,  – дейди O‘zLiDeP Шўманой туман Кенгаши Аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари Ширин Сейтназарова. –Шоиранинг баҳор нафаси, табиатга, ҳаётга бўлган муҳаббат ғоялари билан лиммо-лим тўла шеърияти қалбларга самимият бағишлайди. Эътиборлиси, унинг шеърияти навқирон авлоднинг маънавиятини юксалтиришга, она Ватанга муҳаббат, эзгулик, кишининг инсонийлик қадр-қиммати, фазилатларини оширишга, меҳнатсеварлик ғояларини сингдиришга чорлайди.

Тадбир давомида шоира ҳаёти ва ижодига “Зулфия” мукофоти совриндорлари, ўқувчи қизлари томонидан билдирилган илиқ фикрлар, шеърий сатрлар тингланди.

   O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!