Мирободлик сайловчилар номзоднинг дастуридаги устувор масалалар билан танишди

Ташрифлар: 35

Сана: 29.11.2016 16:56

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили А.Ҳожибоев пойтахтимизнинг Миробод тумани сайловчилари билан учрашди. 

Учрашувда Президентликка номзоднинг ишончли вакили йиғилганларни Шавкат Мирзиёевнинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништирди. 

Дастурда давлат ва жамият бошқаруви тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, макроиқтисодий барқарорлик ва изчил ўсиш суръатларини таъминлаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, мамлакатимиздаги тинчлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, хусусий мулк ва тадбиркорлик ривожи йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, халқимиз турмуш даражаси ва ҳаёт сифатини юксалтириш каби муҳим масалалар ўз ифодасини топган. 

Тошкент шаҳрининг барча туманларида янги маданият ва истироҳат боғлари барпо этиш, яшил майдон ва ҳудудларни янада кўпайтириш, коммунал ва савдо хизматлари сифатини яхшилаш, янги транспорт-коммуникация тармоқлари ва замонавий хизмат турлари, маданий-маиший объектлар бунёд этиш, ер устидан ўтадиган тезюрар метро йўналишларини қуриш масалаларига устувор аҳамият қаратилган. 

Учрашувда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессори, тарих фанлари доктори Д.Бобожонова ва бошқалар номзоднинг дастурида белгиланган вазифалар хусусида фикр билдирди. Дастурда илгари сурилган улуғвор вазифалар мамлакатимиз тараққиётида муҳим асос бўлишини қайд этди. 

Учрашувда номзоднинг ишончли вакили сайловчиларнинг саволларига жавоб қайтарди. 

ЎзА 

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!