Муҳим вазифалар белгилаб олинди

Ташрифлар: 184

Сана: 07.04.2017 11:01

Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги  “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича  Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги  фармони мамлактимиз ҳаётида янги бир даврни бошлаб берди. Ҳаракатлар стратегияси халқимиз хоҳиш-истакларини ўзида мужассам этгани билан ҳам алоҳида аҳамият касб этади.

Эътибор берадиган бўлсак, Ҳаракатлар стратегиясида илгари сурилаётган мамлакатимиз ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган долзарб вазифалар, инсон манфаатларига қаратилган барча устувор йўналишлар ўз ифодасини топганига гувоҳ бўласиз.

Таъкидлаш жоизки, Стратегияда белгиланган ҳаётбахш вазифалар барча давлат ва нодавлат ташкилотлари қаторида O‘zLiDeP фаоллари ва депутатлик корпуси, қолаверса, партиянинг таянч нуқталари, ҳар бир аъзолари зиммасига ҳам алоҳида масъулият юклайди.

– O‘zLiDeP Миробод туман Кенгаши атрофига 135 та бошланғич партия ташкилоти жипслашган. Партияга аъзолар сони эса 5 минг 593 нафарни ташкил қилади, – дейди партия туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари Гулираъно Умурзақова. – Бўлиб ўтаётган ҳисобот-сайлов йиғилишларида шу кунга қадар 76 та қуйи бўғин фаолияти атрофлича таҳлил этилди ва истиқболдаги асосий вазифалар белгилаб олинди. Демак, жорий йилда бу борадаги ишларни бутунлай янги босқичга олиб чиқиш ҳамда Ҳаракатлар стратегияси ва Давлат дастурида белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишда фаоллик ва катта масъулиятни талаб қилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасида фаолият кўрсатаётган O`zLiDeP бошланғич партия ташкилотининг хисобот-сайлов йиғилишида қуйи бўғин фаолиятини янада такомиллаштириш, партия электорати вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда ечимини кутаётган муаммолар бўйича асосли таклифлар билдирилди.

Йиғилишда шунингдек, келгусида ҳам бошланғич партия фаолиятини янада кенгайтириш, янги аъзоларни жалб этиш мавжуд муаммо ва камчиликларни туман Кенгаши билан ҳамкорликда бартараф этиш, БПТнинг 2017 йилга мўлжалланган иш режасига асосан иш олиб бориш, туман Кенгаши билан ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтиришга келишиб олинди.

Йиғилиш сўнггида бошланғич партия ташкилоти фаолияти қониқарли деб топилиб, қуйи бўғин етакчилигига Миразиз Абдуллаев қайта сайланди.  

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

 Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!