Муҳим вазифалар белгилаб олинди

Сана: 02.10.2017 17:37

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 12 июлда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар партия ҳузуридаги Сиёсий таълим марказлари томонидан кенг ўрганилмоқда. O‘zLiDeP Поп туман Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузасидан келиб чиқадиган O‘zLiDePнинг устивор вазифалари” мавзусида ўқув-семинарда ҳам олдимизда турган долзарб вазифалар яна бир бор кенг муҳокама этилди.   

– Ушбу семинар фаолиятимизни янги босқичга кўтариш, аҳоли айниқса, партия электорати билан ишлашда илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш бўйича тажрибаларимизни оширишда муҳим аҳамият касб этади, –   дейди  партия  Наманган шаҳар Кенгаш раисининг ўринбосари  А.Тўраев. – Мазкур тадбирларда нафақат Президентимиз маърузадаги белгилаб берилган вазифалар, балки қабул қилинаётган қонун хужжатларимизнинг мазмун-моҳияти ҳам кенг муҳокама этилмоқда. Шу боис бундай ўқувларни депутатлар ва Кенгаш аъзолари иштирокида ҳар чоракда ўтказиб боришни таклиф этамиз.

Семинар якунида  иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда, бошланғич партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳлари фаолиятини янада ривожлантириш, тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, аҳоли ўртасида олиб бориладиган тарғибот ва ташвиқот ишлари самарадорлигини ошириш борасидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Иброҳим Саттаров,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

“Сиёсий таълим маркази” раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

114