Мустақилиик – қулай ишбилармонлик муҳити

Сана: 30.08.2016

30.08.2016 й.

     Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Навоий вилоят кенгаши томонидан “Оилавий тадбиркорликдан-мустаҳкам оилага” лойиҳасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Тадбирда партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари тарғиботини янада кучайтириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмасини шакллантириш, аёлларни кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик, ҳунармандлик, касаначилик фаолиятига кенг жалб этиш, уларга оилавий бизнесни ривожлантиришда кўмаклашиш масалаларига кенг эътибор қаратилди.  

Таъкидланганидек, бугун партиянинг Навоий вилоят Кенгаши томонидан аҳолининг кенг қатлами, айниқса, касб-ҳунар коллежи битирувчилари ва хотин-қизларни тадбиркорликка кенг тарзда жалб этиш, соҳага оид ҳуқуқий билимларини ошириш, чекка ҳудудлардаги аёлларнинг жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги иштирокини фаоллаштириш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.

 –Лойиҳа доирасида шу кунгача  “Оилавий тадбиркорлик-аёллар бандлигини таъминлашнинг муҳим омили”, “Тадбиркорлик фаолиятига тааллуқли қонун ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар билан ишлашга ўргатиш”, “Оилавий тадбиркорликда солиқ масалалари” каби қатор мавзуларида кўплаб давра суҳбатлари, ўқув-семинарлари ўтказилди, – дейди O‘zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими мудири Н.Саимова. – Масалан, “Оилавий тадбиркорликдан-мустаҳкам оилага” лойиҳаси доирасида жорий йилнинг ўзида 18 та тадбир ўтказилиб, уларда 1080 нафар хотин қизлар иштироки таъминланган. Шунингдек, лойиҳа доирасида шу йилнинг олти ойи давомида ўтказилган туман (шаҳар) босқичларида 15 нафар хотин-қизларга ҳамкор тижорат банклари томонидан 170 млн. 600 минг сўм имтиёзли кредит ажратилди ва 32 та янги иш ўрни яратишга эришилди.

Тадбир давомида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳукумат томонидан яратилган қулай шарт-шароитлар, имтиёзлар хусусида кенг тушунча бериб ўтилди.

Тадбир сўнггида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар юзасидан зарурий чоралар ишлаб чиқилди.

O‘zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

Матбуот хизмати.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!