Ҳисобот - сайлов йиғилишида

Ташрифлар: 120

Сана: 18.03.2017 14:36

қуйи бўғин етакчиси қайта сайланди

Шу кунларда жойларда фаолият кўрсатаётган бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда. Мазкур жараёнда қуйи бўғинлар фаолиятини жонлантириш, уларга сиёсий жиҳатдан етук раҳбарларни сайлаш, таянч нуқталарнинг ўтган йилдаги фаолияти ҳамда 2017 йилдаги истиқболли режалари ҳақида фикр алмашилаяпти.

 Наманган шаҳридаги “Алпомиш” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Нигора Тўхтабоева етакчилигидаги фаолият кўрсатаётган бошланғич партия ташкилотида  навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 16 нафар маслакдошимиз ўтган йилда таянч тузилма томонидан амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилишди.

– Ҳисобот даврида асосий эътиборни Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорлик ва ишбилармонликни ривожлантиришга оид Қонунларни, Фармон ва қарорлар мазмун-моҳиятини тарғиб этишга, хотин-қизларни, ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, янги иш ўринлари яратиш масаласига қаратдик, – O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши БПТлари билан ишлаш гуруҳ раҳбари Эркин Аҳмедходжаев. – Масалан, “Алпомиш” маҳалла фуқаролар йиғини Бураматут кўчасида яшовчи фуқаролар Ирода Самидова ва Саидазиз Ибрагимовлар банкдан имтиёзли кредит олиш масаласида ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Уларга “Алоқабанк” Наманган бўлимидан чорвачилик ташкил этишлари учун 5 миллион сўмдан имтиёзли кредит олишларига кўмаклашилди.     

Йиғилишда шунингдек, ёшларни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни “Оммавий маданият” хуружларидан ҳимоя қилиш, тадбиркорликка жалб этиш, бизнес режалар тузиш бўйича билим ва малакасини ошириш борасида қуйи бўғин томонидан амалга оширилган самарали ишлар ҳақида сўз юритилди.

– O‘zLiDePга аъзо бўлишдан олдин унинг дастурини қайта-қайта ўқиб чиқдим, –дейди бошланғич партия ташкилоти раиси ўринбосари Н.Тохирова. – Менга партиянинг тадбиркор ва ишбилармонлар манфаатларини қўллаб-қувватлаш, аҳолини иш билан банд этиш борасидаги ташаббуслари жуда маъқул бўлди. Агар мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган барча тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинса, уларга иқтисодий жиҳатдан қўмак берилса, уларнинг ҳаёти фаровонлигига катта замин яратилади. Бундай ғояларни фақат қўллаб-қувватлаш ва уларни амалга оширишда иштирок этиш керак, деб ҳисоблайман.

Йиғилишда кўпчиликнинг овози билан Нигора Тўхтабоева бошланғич партия ташкилотига қайта раисликка сайланди.

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePning Facebookdagi rasmiy sahifasi va Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!