O‘zLiDeP ва банк:Марказий банк вилоят бош бошқармаси мутасадди раҳбарлари ҳисобот берди

Ташрифлар: 52

Сана: 11.01.2017 16:19

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг ижроси юзасидан Марказий банк Наманган вилоят бош бошқармаси мутасадди раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

Қайд этилдики, мазкур Фармон ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилаш, давлат органлари, энг аввало, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмалар билан ўзаро муносабатлардан тортиб тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, жавобгарлигини эркинлаштириш каби тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг деярли барча жиҳатларини қамраб олган.

– Мамлакатимизда яратилаётган қулай ишбилармонлик муҳити ва хусусий мулк эгаларига яратилаётган имкониятлар бугун ҳар томонлама ўзини оқламоқда, – дейди Марказий банк Наманган вилоят бош бошқармаси бўлим бошлиғи Одилжон Ҳамраев. –Бугун банкдан имтиёзли кредит олиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган, натижада ҳам оиласи даромадига, ҳам мамлакатимиз иқтисодиёти ўсишига катта хисса қўшиб келаётган тадиркорлар сафи йил сайин кенгаймоқда. Зотан, ҳозирда вилоятда 22 та тижорат банклари филиали томонидан тадбиркорликка қизиқиши баланд бўлган ёшлар ўртасида кредит олиш тартиби, имтиёзлари ҳақида кенг тушунчалар бериб борилмоқда. Банкдан боғдорчилик, чорвачилик, ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш ва бошқа йўналишлар бўйича имтиёзли кредитлар берилиши тушунтирилмоқда.

Тадбирда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг асосий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, давлат идораларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари юзасидан ёндашувни тубдан қайта кўриб чиқиш, бу борада аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини жорий этиш кераклиги таъкидланди.

Йиғилиш давомида депутатлар банк мутасаддиларнинг ахборотини эшитиб, бу борадаги ишларни янада кучайтириш, такомиллаштириш зарурлигини, фақат тарғиб этиш билан кифояланмай, ёшларни  тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш, уларга бизнес режалар тузишга кўмаклашиш кераклигини қайд этишди.      

Йиғилиш сўнггида кун тартибдаги масалалар муҳокама қилиниб, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

Комилжон Файзиев,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!