Конституция –– юрт тараққиётининг ҳуқуқий кафолати

Сана: 13.12.2016

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –– Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Навоий вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллигига бағишлаб “Конституция –– юрт тараққиётининг ҳуқуқий кафолати” мавзуида давра сухбати ташкил этилди.

Таъкидланганидек, мустақил тараққиёт йилларида Конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. 

–Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларнинг сиёсий фаоллигини оширишда албатта, Конституциямизнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс, ––  дейди O‘zLiDeP Хатирчи туман Кенгаши аппарат раҳбари, туман Кенгаши депутати Қ.Ешпўлатов.––Чунончи, Бош қомусимиз Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа асосий халқаро ҳужжатлар талабларига тўла мос ҳолда, инсон ва фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини кафолатлаб берди. Шу билан бирга, фуқароларнинг маънавий камол топиши ва ҳар томонлама уйғун ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратди. Ўтган давр мобайнида Конституциямизда муҳрлаб қўйилган тамойил ва қоидалар негизида юртимизда миллий қонунчилик тизими барпо этилди.

Тадбирда сўз олганлар, Конституциямизда олий қадрият сифатида белгилаб қўйилган инсон ҳуқуқларини таъминлаш масаласи бундан буён ҳам далатимизнинг диққат эътиборида бўлишини таъкидладилар.

Қизғин савол-жавобларга бой кечган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Сардор Агзамов,

 O‘zLiDeP Хатирчи туман

Кенгаши БПТ билан ишлаш

бўйича бош консультант.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!