Сиёсий партиянинг жамиятдаги ўрни

Ташрифлар: 197

Сана: 17.03.2017 16:09

қуйи бўғинларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигига боғлиқ

O‘zLiDeP ўз Дастури ва сайловолди платформасида илгари сурилган ҳамда бугунги шиддаткор давр жамият олдига қўяётган мақсад ва вазифаларни ҳаётга татбиқ этилиши, биринчи навбатда бошланғич партия ташкилот етакчисининг сиёсий-ҳуқуқий билими ва тажрибасига боғлиқ. Қуйи бўғинда ўтган ҳисобот-сайлов йиғилишлари буни яна бир бор исботлади.

Навоий шаҳридаги “Navoiy oftalmoservis” хусусий клиникасида фаолият кўрсаётган бошланғич партия ташкилотида ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар бўлими вакиллари, бошланғич партия ташкилотлари раислари ҳамда партия фаоллари иштирок этди.  

Йиғилишда бошланғич партия ташкилоти фаолиятини янада жонлантириш, қуйи бўғин аъзолари ва депутатлик гуруҳлари аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган масалаларни ўрганиш, ечим топиш лозимлиги қайд этилиб, таянч нуқталарнинг 2016 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ҳамда 2017 йилда БПТ олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

– Ҳозирги кунда қадар Навоий шаҳридаги 76 та бошланғич партия ташкилотининг 18 тасида ҳисобот-сайлов йиғилишлари уюшқоқлик билан ўтказилди, – O‘zLiDeP Навоий шаҳар кенгаши БПТ билан ишлаш бўйича гуруҳ консултанти Жасур Рустамов. – Уларда бошланғич партия ташкилотлари самарадорлигини ошириш, ҳудудларда аҳолини ўйлантираётган муаммоларни ўрганиш, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, ички партиявий интизомни мустаҳкамлаш ҳамда ҳудудий Кенгашлар, депутатларнинг қуйи бўғин билан ишлаш кўникмасини такомиллаштириш билан боғлиқ кўплаб таклифлар билдирилди. Ушбу муҳим партиявий тадбирнинг уюшқоқлик билан ва талаб даражасида ўтказилаётгани фаолларимиз ўз зиммасидаги масъулиятни тўлиқ англаган ҳолда иш олиб бораётганида намоён бўлмоқда.

– Қуйи бўғинлар фаолиятидаги устувор вазифалардан бири аъзолар, тарафдорлар, электоратнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ўйлантираётган масалаларни ўрганишдан иборат, – дейди партия Навоий шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Ғолиб Назаров. – Биз аҳолининг тадбиркорликка жалб этиш, муаммоли масалаларини ҳал этиш билан боғлиқ таклифларни туман партия Кенгаши орқали депутатлик гуруҳимиз муҳокамасига олиб чиқишга эришаяпмиз. Энди партиямиз нуфузини сон билан эмас, сифат билан ўлчанади. Демак, партиямиз электоратининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга қаратилган ўқувларни айнан қуйида тизимли равишда амалга ошириш зарур, деб ўйлайман. Бу орқали биз биринчи навбатда БПТ аъзоларининг, етакчиларининг сиёсий билим ва малакасини оширишга ҳисса қўшган бўламиз.

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!