Навоийлик ёшлар ҳар доимгидек фаол

Ташрифлар: 16

Сана: 11.01.2017 14:43

Бугун O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгашидаги 23 минг 175 нафар аъзодан 12 минг 125 нафарини “Ёшлар қаноти” аъзолари ташкил этади.

Айтиш ўринлики, 2016 йилда вилоятда ёш авлодни ўйлаб амалга оширилаётган сиёсат туфайли мустақил, янгича фикрлайдиган, замонавий билим ва касбларни чуқур ўзлаштираётган, Ватанимиз тақдири ва келажаги учун маъсулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ёшлар сафи янада кенгайди.    

– 2016 йилда партия вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан партиявий ғояларни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун барча шарт-шароитларни яратиш мақсадида 147 та тадбир ўтказилди, – дейди O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Жўрабек Аслонов.–Эътиборли томони, мазкур тадбирларда 20 минг 388 нафардан ортиқ йигит-қизлар қамраб олинди. “Ёшларимиз – келажагимиз ишончи”, “Авлодлар учрашуви”, “Ватан ҳимояси-муқаддас бурч”, “Оммавий маданият: муаммолар ва ечимлар”, “Заминида не-не буюк зотлар ўтган бу юртнинг” мавзуидаги оммавий тадбирлар, давра суҳбатлари, акциялар, мусобақалар шулар жумласидан.

Ҳа, бугун O‘zLiDeP томонидан амалга оширилаётган сай-ҳаракатлар новоийлик ёшларни бефарқ қолдирмаяпти. Масалан, биргина 2004 йилдан буён ўтказиб келинаётган “Ишбилармон талаба” стипендияси кўрик-танловида шу вақтга қадар вилоятнинг 40 нафарга яқин ёшлари партиянинг махсус стипендияси билан тақдирланган бўлса, “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси доирасида 372 нафар иштирокчига 2 млрд. сўмдан ортиқ имтиёзли кредитлар ажратилишига кўмаклашилди.

2017 йилда партия “Ёшлар қаноти” томонидан Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида ёшларни соғлом, баркамол ҳамда ватанпарвар қилиб тарбиялаш, ҳудудимиздаги барча ёшлар орасига кириб бориш, айниқса, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш борасида устувор вазифаларни белгилаб олдик.  

  O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!