Нукус туманига хориждан 700 млн. сўмлик насилли қорамоллар олиб келинади

Ташрифлар: 281

Сана: 18.04.2017 17:29

Сигир сотиб олинаётган фермадаги ўртача сут унумдорлиги ҳар сигир бошига ўртача 8000 кг бўлиши мақсадга мувофиқ. Масалан, белорус ола-қора зотининг сут унумдорлиги 8500-9000 кг.ни ташкил этади. Бестужев сут-гўшт йўналишидаги зотли қорамолларда эса сут унумдорлиги 4001-5020 кг.гача етади.

Нукус туманида тадбиркор ва фермерлар иштирокида ўтказилган семинарда қорақалпоғистонлик фермерлар хорижий давлатлардан олиб келиши режалаштирилаётган мазкур зотлардаги қорамолларнинг сут-гўшт унумдорлиги, парвариш қилиш усуллари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, семинарда Президентимизнинг «Чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги Қарорининг мазмун-моҳияти иштирокчиларга тушунтирилди.

Айтиб ўтилганидек, ҳозирги кунда Нукус туманидаги фермер хўжаликларида 30 минг 635 бош насилли қорамол, 1182 бош насилли отлар парвариш қилинмоқда.

Ўтган йили хорижий давлатлардан 58 бош наслли қорамол олиб келиш учун тижорат банклари томонидан 585 млн. сўм миқдорида кредит ажратилган эди. Бу йилги режага мувофиқ чорвачилик соҳасини ривожлантириш бўйича чет давлатлардан жами 700 млн. сўмлик насилли қорамол олиб келиш бўйича “Хожа” фермер хўжалигига 50 бош ҳамда “Турдықул дийхан” фермер хўжалигига 20 бош насилли қорамол олиб келишга мўлжалланган 2 та лойиҳа амалга оширилиш кўзда тутилган.

Шунингдек, паррандачилик соҳаси бўйича 500 млн. сўмлик 1 лойиҳа режага киритилиб «Турдыкул дийхан» фермер хўжалиги томонидан 10 минг бош зотдор товуқ олиб келиш режалаштирилган. Шунигдек, туманда балиқчиликни ривожлантирш бўйича ҳам 160 млн. сўмлик 5 та лойиҳа,  асаларчилик бўйича 72 млн. сўмга тенг 11 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Семинарда фермерлар янги экин навлари, эришаётган ютуқлари ва амалиётда ўз фаолиятларини ривожлантириш учун қўллаётган янги, замонавий усуллари тўғрисида ўзаро тажриба алмашишди.

Фурқат Юсупов,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши фаоли

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!