O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”: галдаги муҳим вазифалар белгилаб олинди

Ташрифлар: 4

Сана: 19.12.2016 17:27

2016 йил 19 декабрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” номли маърузасидан келиб чиқувчи O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг долзарб вазифаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Унда партия Тошкент шаҳар ва туман Кенгашларининг аёллар масалалари бўйича раис ўринбосарлари, партия “Аёллар қаноти” фаоллари ҳамда тадбиркор хотин-қизлар иштирок этишди.

Тадбирда Давлатимиз раҳбарининг юқорида номи зикр этилган маърузасини атрофлича муҳокама қилиш давомида тадбир иштирокчилари аҳоли, партия электорати, айниқса, жойларда хотин-қизлар билан ишлаш самарадорлигини янада юксалтириш лозимлиги қайд этилди.

Таъкидланганидек, инсон манфаатларини ишончли таъминлаш жараёнида фаол иштирок этиш партия фаолиятининг муҳим йўналишларидан бирига айланмоғи лозим. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан алоҳида таъкидланган халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак, деган ҳақиқат партиянинг бу борадаги саъй-ҳаракатларига дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Тадбирда мазкур таъмойилдан келиб чиқиб, партия “Аёллар қаноти” фаоллари “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинган 2017 йилда аҳоли билан мулоқот қилишнинг самарали тизимини йўлга қўйиш, хусусан, чекка ҳудудлардаги аёлларнинг фаоллиги ошириш, уларнинг эҳтиёжларини ўрганган ҳолда янги лойиҳалар, кўрик-танловлар, ўқув-семинарларини ҳаётга тадбиқ этиш борасидаги қатор таклифлар ўртага ташланиб, галдаги муҳим вазифаларни белгилаб олинди.

—“Соғлом она ва бола йили” давлат Дастури ижросини таъминлаш бўйича партия томонидан қатор намунали ишлар амалга оширилди, - дейди партия Мирзо Улуғбек туман Кенгаши аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари Нодира Маматова. —Хусусан, “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида ҳудудларда хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, она ва бола саломатлигини таъминлашга қаратилган бепул тиббий кўриклар ўтказилди, “Ишбилармон аёл” лойиҳаси доирасида хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш борасида қатор амалий ишлар олиб борилди. Кириб келаётган янги йилда ҳам зиммамиздаги катта масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда, мазкур саъйи ҳаракатларимизни давом эттиришга, янги ғоялар асосида хотин-қизларнинг фаоллигини оширишга ҳамда уларнинг ҳаётидаги муаммолардан доимо хабардор бўлишга қаратилган ишларимиз кўламини янада кенгайтирамиз.

Давра суҳбатида билдирилган таклифлар ва кўриб чиқилган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!