O‘zLiDeP Денов туман Кенгаш пахта йиғим-теримида фаол қатнашаётганларни тақдирламоқда

Ташрифлар: 63

Сана: 12.10.2017 16:42

Ана шундай тадбирлардан бири Денов туманидаги Лочин кўп тармоқли фермер хўжалиги дала шийпонида бўлиб ўтди. Унда пахта йиғим-терим мавсумида фаоллик кўрсатган фермер хўжаликлари раҳбарлари, илғор теримчи, фаол ҳашарчи ва фидоий отряд раҳбарлари рағбатлантирилди.

Партиямиз ходимлари Денов туманидаги “Лочин” ҳамда “Фаровон Лочин ” фермер хўжаликлари далаларида бўлишди. Учрашувда вилоят ва туман бўйича биринчилардан бўлиб давлатга пахта сотиш режасини бажарган “Лочин ” фермер  хўжалиги раҳбари А.Нарзуллоев, энг илғор теримчилардан Эшниёзова Нилуфар Амирова Солия, Да минов Нуриддин, Бердимуродова Азиза, энг фаол ҳашарчилардан Қулмирзаев Нурилло, Олимова Сарвиноз, Абдусаттарова Нигора, отряд раҳбарларидан эса Назаров Бобомурод ва Окбутаев Туйчи O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!