O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ўз фаолиятини танқидий-таҳлил муҳокама қилди

Ташрифлар: 182

Сана: 12.05.2017 18:22

Партияларнинг ўз сиёсий платформасидаги мақсадларини амалга оширишда ва электорат манфаатларини ҳимоя қилишда депутатлик корпусининг самарали фаолияти муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари назорат функцияларини амалга ошириш фаоллиги қай даражада. Буни Халқ депутатлари Самарқанд вилоят, туман (шаҳар) кенгашлардаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳларинининг навбатдаги йиғилишида атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги 60 та депутатлик ўринларидан 25 тасини, туман (шаҳар) Кенгашлардаги 480 та депутатлик ўринларидан 147 тасини эгаллаб турган O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари олдида катта маъсулият турибди.  

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифалар маҳаллий кенгаш депутатлари зиммасига алоҳида масъулият юклади. Мазкур вазифалардан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида депутатлар фаоллиги ошиб, депутатлик гуруҳлари томонидан партия электорати манфаатларини ифода этадиган, жойларда қулай ишбилармонлик муҳитини қарор топтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритилган лойиҳалар ижроси устидан таъсирчан депутатлик назоратини олиб боришда фаоллик кўрсатиб келяпти.

Бундан ташқари маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳудудларда озиқ-овқат саноати маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий янги корхоналарни ташкил этиш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш, тугатилган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганиб, улар фаолияти қайта тикланишида амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Турли тўсиқларга, яъни кредит, ер, бино ажратиш муаммоларига дуч келаётган тадбиркорлик субъектлари фаолияти эса депутатлар томонидан кучли назоратга олинган.

Йиғилишда қайд этилишича, жорий йилнинг биринчи чораги давомида маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари томонидан ижро ҳокимияти идоралари раҳбарлари иштирокида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларига доир 69 та эшитуви ўтказилди. Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимликлар номига 235 дан ортиқ депутатлик сўрови юборилиб, уларнинг аксариятига асослантирилган маълумотлар ҳамда раҳбарлар нуқтаи назарини баён этувчи ахборотлар олинган бўлса, 42 маротаба депутатлик назорат-таҳлил фаолияти амалга оширилган. Бу борада аввало, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ҳамда Нуробод, Қўшработ, Иштихон ва Каттақўрғон шаҳар Кенгашларидаги партиянинг депутатлик гуруҳлари фаолиятидаги ижобий кўрсаткичларни алоҳида қайд этиш жоиз.

- Қўлга киритилган натижалар ҳақида сўз борганида, депутатлик гуруҳлари фаолиятида учраётган айрим камчиликларга ҳам тўхталиш зарур, - дейди  O‘zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши депутатлик бирлашмалари билан ишлаш сектор мудири Нодир Тўраев.   Жумладан, қонунлар, давлат ва ҳудудий дастурлар ижроси юзасидан ижро этувчи ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама қилишда баъзи ҳудудлардаги депутатлик гуруҳлари ҳамон сусткашликка йўл қўяётганлари ҳам бор гап. Ўрганишлар натижаси шундан иборатки бундай ҳисоботларни эшитиш кўпроқ умумий, яъни танишув ҳолатига эга бўлиб, кўрилаётган масала бўйича депутатлар позицияси аниқ белгилаб олинмаётганидан ҳам далолат беряпти. Масалан, халқ депутатлари Пахтачи, Нарпай, Пайариқ туман Кенгашларидаги O‘zLiDeP аъзолари кўпчиликни ташкил этса-да, йил давомида доимий комиссиялар йиғилишларига электорат манфаатига тааллуқли бирон бир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқмаган. 

Депутатлик гуруҳлари аъзолари фаолиятини туманлар кесимида жорий йилнинг биринчи чораги учун мўлжалланган иш режаларига мувофиқ назорат-таҳлил фаолиятини амалга ошириш, мансабдор шахслар ҳисоботларини эшитиш ҳамда депутатлик сўровлари юбориш ишларига халқ депутатлари Жомбой, Ургут туман Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари етарлича масъулият билан ёндашмаётгани кўрсатди. Хусусан Самарқад шаҳар, Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи томонидан режалаштирилган 4 та эшитувдан 3 таси, Пайариқ туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи томонидан режалаштирилган эшитувларнинг 4 тадан 3 таси ўтказилган, холос. Шу билан бирга, депутатлик гуруҳи йиғилишлари ҳамда партиявий тадбирларда айрим депутатларнинг мунтазам иштирок этмаётгани, баъзилари ҳар чоракда партия кенгашларига белгиланган жадвал асосида тақдим этиладиган депутатлик ҳисоботларини ўз вақтида топширмаётгани кўзга ташланмоқда.

Депутутларга фаолиятни жонлантириш юзасидан йўл-йўриқлар, керакли амалий ёрдам ва тегишли кўрсатмалар бериш изчил йўлга қўйилганига қарамай, Пайариқ, Ургут туман Кенгашларидаги депутатлик гуруҳларида режалаштирилган йиғилишлар ҳам ўтказилмаган. 

Йиғилишда Президентимиз томонидан илгари сурилган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” асосида ижтимоий-иқтисодий вазифаларни амалга оширишда маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари ишини такомиллаштириш борасидаги вазифалар ҳам атрофлича муҳокама этилди.

Хусусан, депутатлар фаолияти самарадорлигини янада ошириш, маҳаллий ва давлат хокимият органлари фаолияти устидан депутатлик назоратини кучайтириш ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш, давлат дастурлари ҳамда ҳудудлар иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш дастурларини амалга оширишда депутатларни амалий иштироки, партия депуталик гуруҳларининг маҳаллий вакиллик органлари фаолиятига таъсир ўтказишга алоҳида эътибор қаратилади. Бунда уларнинг жойларда қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларининг ижроси устидан депутатлик назоратини амалга оширишдаги иштирокини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди.

Тадбирда якунида партиянинг дастурий мақсадларини амалга ошириш, электорат манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, жойларда кучли депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш юзасидан фикрлар алмашилди. 

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!