O‘zLiDeP ғоялари – қуйи бўғин ривожланишига хизмат қилади

Сана: 29.09.2016

29.09.2016 й.

     Наманганда “O‘zLiDeP тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг ишончли ҳамкори” мавзуида ўтказилган давра суҳбатида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб этиш, партия электорати манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни хар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи муҳокама қилинди.  

Тадбирда “Сиёсий таълим маркази” раҳбари Иброҳим Саттаров сўзга чиқиб, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда иқтисодиётни либераллаштириш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш борасида босқичма-босқич амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида ҳозирда ушбу соҳа жадал сураътларда тараққий этиб келаётганини таъкидлади. 

–Мустақиллигимизнинг илк кунларидан бошлаб мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор берилди, –дейди “Афрўз Камол Наби” МЧЖ тижорат ишлари бўйича директори Собитхон Нугманов. –Натижада бугун тадбиркорларимиз ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотларни нафақат ички, балки ташқи бозорларда ҳам эмин-эркин экспорт қилмоқда. Яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, мен ҳам тадбиркорликка қўл ўрдим. Ҳозир корхонамизда 97 нафар ишчи ва хизматчилар фаолият юритмоқда. Корхонамизда «Корхона-коллеж» ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратиб, касб-ҳунар коллежи ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ўташи учун яратиб берган имкониятимиз натижасида, жорий йилнинг ўзида 7 нафар ёшларни сафимизга жалб этди. 

Ҳа, бугун партия ташаббуси билан ўтказиб келинаётган лойиҳалар ва мана шундай тадбирлар нафақат тадбиркорларни иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини оширишга, балки уларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда айниқса, сиёсий жаранёнларда кенг иштирок этиши учун муҳим аҳамият касб этмоқда.  

Қизғин бахс-мунозара ва савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтган мазкур тадбирда “Афрўз Камол Наби” МЧЖнинг 10 нафардан ортиқ ҳодимларини бошланғич партия ташкилотини тузиш юзасидан билдирилган таклифларига кўра корхонада партия Бошланғич партия ташкилоти очилди.

Иброҳим САТТАРОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгашидаги

Сиёсий таълим маркази раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!