O`zLiDeP ходимларининг сиёсий фаоллигини ошириш йўлида

Ташрифлар: 106

Сана: 22.02.2017 15:40

Бугунги кунда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини тартибга солувчи бир қатор қонунлар, ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиндики, мазкур ҳужжатлар уларнинг кенг кўламда эркин фаолият кўрсатишлари учун асос сифатида хизмат қилмоқда. Шу ўринда айтиш жоизки, фуқаролик жамияти институтлари орасида мамлакатимиздаги сиёсий партиялар етакчи кучга айланиб бораяпти.

Шу маънода, бугун мамлакатимизда сиёсий партиялар тизимида фаолият олиб бораётган ходимларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, билим ва салоҳиятини янада бойитиш, уларнинг жамоатчилик ишларида ташаббускорлигини кучайтириш, илмий ва ижодий салоҳиятини юксалтириш, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий билим ва малакаларини оширишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. 

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази томонидан партия туман ва шаҳар Кенгаши ходимларнинг билим малакасини, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш мақсадида ўқув-семинар ташкил этилди.

Тарбирда партия қуйи ташкилотлари орасида сиёсий фаолликни ошириш, аҳоли билан ишлашда мафкуравий тарғибот ишларини жонлантириш, партия ғояларини аҳоли, жумладан, электоратимиз вакиллари ўртасида кенгроқ тарғиб қилувчи партия фаоли бўлган малакали тарғиботчилар сафини янада кенгайтириш, муҳими, ўз олдига қўйилган вазифаларни ситқидилдан бажараётган, турли лойиҳаларни амалга оширишда жонбозлик кўрсатишга қодир бўлган ходимларни тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

– Партиямиз ходимларини ўз хизмат вазифалари доирасида иш самарадорлиги ва махсулдорлигини ошириш, партиянинг устав ва дастурдан келиб чиққан ҳолда чуқурлаштирилган ўқувлар ташкил этиш орқали билим ва кўникмасини шакллантириш энг долзарб вазифалардандир, – дейди O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази раҳбари ўринбосари Машҳура Каримова. – Шу боис ходимларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, қонунларнинг мазмун-моҳиятини уларга ўз вақтида етказишда доимо фаол бўлишимиз даркор. Бунда биз лоқайд бўлмаслигимиз, модомики биз халқ билан хамнафас ишлар эканмиз жамиятимизда олиб борилаётган ишларни кенг аҳоли қатламига етказишда хушёрлик ва фаоллик талаб этилади.

Тадбирда шунингдек, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратиш, фуқаролик институтларини қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Тадбир давомида “БПТ фаолиятини тўғри ташкил этиш”, “Бошланғич партия ташкилоти нима?”, “БПТ қандай тузилади?”, “БПТ раисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари” каби муҳим йўналишларга алоҳида тўхталиб, бунинг замиридаги мақсад ва вазифалар тўғрисида тушунчалар берилди.

Ўқув-семинарда туман, шаҳар ходимлари учун ўз иш фаолиятларини қайтадан танқидий-таҳлил асосида ташкил этиш ва давом эттириш борасида зарур таклиф ва тавсиялар олди.

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши  

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!