O‘zLiDeP Наманганда 80 га яқин ҳашарчини тақдирлади

Сана: 09.10.2017 17:25

O‘zLiDeP Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси СТМ раҳбари Б.Абдуллаева, партия Наманган вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари И.Саттаров ва партия фаоллари Наманган Мингбулоқ, ва Учқўрғон туманларидаги бир қатор фермер хўжаликлари, шу жумладан, “Ривожиддин ҳожи”, “Икромжон Валижонович”, “Собирақум Замини”, “Ўринбой пахтакор”, “Абдуллаева Хуснора”, “Серҳосил олтин толаси”, “Саидхўжа ўғли Саидолим” фермер хўжаликлари далаларида пахта терими мавсумида жонбозлик кўрсатган 80га яқин ҳашарчи-теримчиларга “Фидоий ҳашарчи”, "Ташаббускор отряд раҳбари", “Илғор теримчи” номинациялари бўйича O‘zLiDePнинг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

– Далаларимиздаги оқ-олтинни нес-нобуд қилмай териб олишга ўз ҳиссамни қўшиш мақсадида ҳар куни 140-150 кг пахта териб келяпман. – дейди Мингбулоқ туманидан фидоий ҳашарчи Насибахон Эралиева. Мана бугун мени  камтарона меҳнатларим O‘zLiDeP томонидан муносиб тақдирланиб, менга “Фидоий ҳашарчи” ташаккурномаси ва эсдалик совғасини беришди. Бундан нафақат мен, балки барча мен каби фидоий ҳашарчилар жуда хурсанд бўлдик. Эртадан бошлаб мен кунлик теримни 180-200 кг.га етказиб, тез кунларда пахта ҳосилини териб олишга муносиб ҳиссамни қўшишга ваъда бераман ва бунга барча ватандошларимизни чақираман.  

O‘zLiDeP Наманган вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

120