O‘zLiDeP: Партия ташкилотлари ходимлари орасида семинар ташкиллаштирилди

Ташрифлар: 274

Сана: 18.04.2017 14:42

O‘zLiDePнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва туман (шаҳар) партия ташкилотлари ходимларининг сиёсий ва ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида 2 кунлик ўқув семинари ташкиллаштирилди.

Мазкур семинар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳақида»ги Фармони асосида сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш белгиланган.  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал – демократик партиясининг вазифалари ҳақида ва Ҳаракатлар стратегиясининг дастури бўйича амалга оширилди.

Семинарда O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ижроия қўмитаси аппарати ходимлари,  туман (шаҳар) партия ташкилотининг аппарат раҳбарлари ва БПТ билан ишлаш бўйича бош консультантлари иштирок этди. Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита Раиси, O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Раиси Сағиндиқ Турманов очиб берди. Шундан сўнг,  партия масъул ходимлари олдида турган асосий вазифалар тўғрисида ахборот берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ва йўналишлари тўғрисида Жўқорғи Кенгес депутати А. Байриева сўзга чиқди. 

Шунингдек,  Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходими,  Нукус шаҳар хокимлиги ёнидаги Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларни кўрсатиш Ягона дарча маркази масъул ходими,  O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг ходимлари ҳам ўз тақдимотларини ўтказишди.

Семинар иштирокчилари ўз таклифларини билдиришди.

Элатиб ўтамиз, 2017 йил 1 арпел ҳолатига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича партия аъзолари сони 17726 тани, БПТлар сони эса 761 тани ташкил этади.

Фурқат Юсупов

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши фаоли

Манбаа

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!