O‘zLiDeP: юрт келажаги учун овоз берамиз!

Сана: 26.11.2016

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Фарғона вилоят Кенгаши томонидан ёшларни сайловда фаол иштирок этишини таъминлаш ҳамда сайловга оид билим-кўникмасини бойитиш мақсадида “Биз тараққиёт ва ёрқин келажак учун овоз берамиз!” мавзуида сайловолди акция ташкил этилди.

Қайд этилганидек, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурида ёшларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш масаласини мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтаришни устувор вазифа этиб белгилаган.

Шу мақсадда ўғил-қизларга муносиб шарт-шароит, қулайликлар яратиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса, бандлигига кўмаклашиш  учун чора-тадбирлар ишлаб чиқиш режалаштирилган.

– Акция давомида Президентликка номзоднинг Дастурида белгилаб қўйилган энг муҳим вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди, – дейди O‘zLiDeP фаоли Усупов Шахбоз. –Жумладан, ёшларлар қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини камол топтириш, уларни соғлом турмуш тарзи руҳида тарбиялаш борасида аниқ мақсадлар белгилаб қўйилгани таъкидланди. Ишончим комилки, дастурда илгари сурилаётган барча ғоялар келгусида биз каби ёшларнинг комил инсон бўлиб, юртимиз тараққиётига хисса қўшишимизга туртки бўлади. Шу боис барча тенгдошларимни бўлажак сайловда энг муҳим масалаларни ўз сайловолди дастурида илгари сурган Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлаб, овоз беришга чақираман! 

Акция давомида вилоятдаги бир гуруҳ истеъдодли ёшлар Ватан, Мустақиллик ва юрт меҳри мавзуларида ижодий намуналари ёшлар эътиборига ҳавола этилди.

O‘zLiDeP Фарғона  вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!