“Парламентаризм ёшлар нигоҳида”

Сана: 16.10.2017 15:14

O‘zLiDeP  Наманган шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Наманган муҳандислик технология институтида “Парламентда менинг ўрним” лойиҳаси доирасида “Парламентаризм ёшлар нигоҳида” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

 Унда O‘zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Соҳиба Ғаффорова, институт проректори Маъруфжон Усмонов Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши – Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда O‘zLiDePнинг тутган ўрни, партия фракциясининг қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишдаги ташаббуси ҳақида мулоҳаза билдиришди. Президентимизнинг тадбиркорлик ва фермерликни янада ривожлантириш бўйича чиқарган фармон ва қарорларининг мазмун-моҳиятини очиб бердилар.

– Бугунги давра суҳбати бизга жуда манзур бўлди, – дейди институт талабаси Акмал Тожибоев. – Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида илгари сурилган ғояларнинг аҳамиятини янада теранроқ англадик. Биз Юртбошимиз илгари сурган бу ғояларни қўллаб-қувватлаган ҳолда ватанимиз равнақига янада кўпроқ ҳисса қўшишга ҳаракат қиламиз.

“Парламентаризм ёшлар нигоҳида” мавзусидаги давра суҳбати Наманган муҳандислик қурилиш институтида ҳам бўлиб ўтди.

Комилжон ФАЙЗИЕВ,

O‘zLiDeP  Наманган вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

70