Партия электорати вакилларини қўллаб-қувватлаш йўлида

Ташрифлар: 140

Сана: 28.10.2016 11:13

Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, кам ҳаражат эвазига сифатли, импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва бандлигига кўмаклашиш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Шу боис бугун давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Юртимиз иқтисодиётининг юксалишида тадбиркорлик субъектларининг ролини ошириш, янги иш жойларини шакллантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш йўлида олиб борилган изчил ислоҳотлар бугун ҳар томонлама ўзини оқлади. Буни тадбиркорларнинг эмин-эркин самарали фаолият юритаётгани мисолида кўриш қийин эмас.

Партиянинг Тўрткўл туман Кенгаши томонидан ташкил этилган давра суҳбатида мазкур жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

–Очиғини айтиш лозим, илгари мамлакатимизда кичик бизнес деган тушунча бўлмаган. Истиқлол йилларида эса мазкур тармоқ нафақат ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда, балки одамларнинг турмуш сифатини яхшилашда ҳам етакчи кучга айланиб улгурди, – дейди O‘zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши аппарат раҳбари Юлдош Маткаримов. – Бугун партия аъзоларининг 800 нафардан ортиғи 41 та бошланғич ташкилотдарида бирлашган бўлса, шундан 137 нафарини тадбиркорлар ва 162 нафарини эса фермерлар ташкил этади. Уларнинг самарали фаолият юритиши учун барча шароитлар яратиб берилган. Жорий йилнинг 5 октябрида қабул қилинган фармон эса тадбиркорларга катта мадад бўлди. Энди улар турли ноқонуний текширувлардан, фаолиятларига аралашувлардан озод қилинади.

Тадбир сўнгида иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган фармоннинг аҳамияти бўйича батафсил маълумотларга эга бўлишди, ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!