1news.uz: O‘zLiDeP лойиҳасида иштирок этган хотин қизларга 12 млрд. сўмдан ортиқ кредитлар ажратилди

Ташрифлар: 90

Сана: 10.01.2017 14:46

1news.uz — Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал – демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими ва ҳудудий бўлимлари томонидан 2016 йил – “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида, партиянинг сайловолди дастури ҳамда ўтган йил учун мўлжалланган иш режаси ижросини таъминлаш мақсадида республика миқёсида 4 минг 501 та партиявий тадбирлар  ва қатор лойиҳалар асосида давра суҳбатлари, учрашув ва семинар-тренинглар ташкил этилди. Уларда 393 мингдан зиёд хотин-қизлар қамраб олинди.

Ўтказилган тадбирлар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Фермерлар кенгаши, Ўзбекистон касаба Уюшмалари федерацияси каби бир қатор ҳамкор ташкилотлар ҳамда мамлакатимиздаги етакчи тижорат банкларининг ҳудудий ҳамда туман бўлимлари билан ҳамкорликда ташкил этилди. Шунингдек, 2016 йилда тизимли лойиҳалар асосида кўплаб хотин-қизларни партия сафига қабул қилишга эришилди.

  • 2016 йил давомида “Оилавий тадбиркорликдан- мустаҳкам оилага” номли лойиҳанинг туман (шаҳар) босқичларида 561 нафар хотин-қизларнинг етакчи тижорат банклари томонидан бизнес режалари молиялаштирилиб, 12 млрд. 637 млн. 373 минг сўм миқдорида кредит олишга эришилди, натижада 1302 та янги иш ўрни яратилди;
  • “Ишбилармон аёл” лойиҳаси кўрик танлов шаклида юқори савияда ташкил этилди. Танлов ғолиблари ва “Замонавий тадбиркор аёл портрети”, “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантирган фермер аёл” ҳамда “Ташаббускор аёл” каби номинацияларга муносиб топилган хотин-қизларга ҳамкор ташкилот ва партиянинг қимматбаҳо совғалари топширилди;
  • 2016 йил – “Соғлом она ва бола йили”да “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида ҳудудларда 541 та бепул тиббий кўриклар ташкил этилиб, уларда 80 минг 291 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди;
  • Шунингдек, йил давомида “Диёримизни гулзорга айлантирамиз!” акцияси доирасида жойларда бир нечта O‘zLiDeP “Аёллар қаноти боғи” ташкил этилди;
  • 2016 йилнинг энг муҳим сиёсий жараёни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида партиядан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди Дастурини аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида“Оилам ва юртимда барқарор тинчлик, фаровонлик учун овоз бераман!” номли тарғибот акцияси ўтказилди;
  • O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан олиб борилган самарали тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида 2016 йилда партия аъзолари орасида аёлларнинг сони 129 мингдан ошди яъни, аъзоларнинг 37,2 фоизини айнан аёллар ташкил этмоқда;

O‘zLiDeP Матбуот хизмати билдиришича, 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да партия “Аёллар қаноти” ўз олдига катта мақсадларни қўйган. Жумладан, “Аёллар инновацион ривожланиш тарафдори”, “Хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданияти ва онгини оширишнинг долзарб масалалари”, “Замонавий аёл – бунёдкор етакчи”, “Туризмни ривожлантириш” каби янги лойиҳаларини ўтказиш режалаштирилган. Бу ўз навбатида партия сафида тадбиркор ва ишбилармон ва доно хотин-қизлар билан янада кенгайишига замин яратади.     

1news.uz

 O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!