Uza.uz: Эзгулик эшиги китобдан бошланади

Сана: 18.01.2017 14:58

“Самарқанд китоб олами” маънавий-маърифий мажмуасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Самарқанд вилояти кенгашининг “Аёллар қаноти” томонидан “Китоб – маънавият бешиги” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 

Самарқанд шаҳридаги олий ва ўрта махсус таълим муассасалари талабалари, ўқувчилари, педагоглар, шоир ва ёзувчилар иштирок этган тадбирда мамлакатимизда адабиёт, маънавиятга қаратилган эътибор, китобхонлик маданиятини юксалтириш, ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Кейинги йилларда мамлакатимиз пойтахти ва барча вилоятлар марказларида замонавий китоб дўконлари бунёд этилди. “Энг яхши китобхон оила”, “Китобхон ўқувчи” каби танловларни ўтказиш анъанага айланди. 

– Халқимизнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, айниқса, ёш авлоднинг китобга меҳрини ошириш каби масалалар партиямиз дастурий мақсадларида ҳам муҳим йўналишлардан бири сифатида белгиланган, – дейди партиянинг Самарқанд вилояти кенгаши раиси ўринбосари Жамила Сайфиддинова. – Бугун дунёда глобаллашув жараёнлари кучайиб бораётган бир пайтда ёшларни “оммавий маданият” ва бошқа таъсирлардан асрашда китоб энг яхши воситадир. Китобга, адабиётга ошно бўлган ёшлар фақат эзгуликни ўрганади, маънавияти юксалиб, бунёдкорлик ғоялари билан камолга етади. 

Тадбирда бир гуруҳ фаол ёшларга китоблар туҳфа этилди. 

ЎзА
O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

193