Барча партиявий органлар ва депутатларнинг амалий ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади

Сана: 09.01.2017 14:24

Халқ депутатлари Кенгашларидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари фаолиятида самарали депутатлик назоратини олиб боришнинг партияга хос бўлган самарали усуллари депутатлар ва жамоатчилик орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлиб, йилсайин такомиллашиб бормоқда. Бу ўз навбатида амалдаги қонунлар, давлат дастурлари, ҳудудларни ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш дастурларида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан депутатлик назоратини олиб бориш, маҳаллий ижроя ҳокимияти раҳбарлари ҳисоботларини эшитиш, депутатлик сўровидан самарали фойдаланиш, халқ депутатлари Кенгашлари ва уларнинг сессияларига масалалар киритишда партия гуруҳларининг нуфузи ва аҳамиятини тобора ошиб боришга хизмат қилмоқда.

Биргина 2016 йил  давомида депутатлик гуруҳлари томонидан ҳудудларда катта ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ёшларни иш билан бандлигини таъминлаш, аҳолининг турмуш тарзини янада ошириш масалалари, шуниндек,  ҳудудлар иқтисодиётга ҳал қилувчи кучга айланган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда фермерликни ривожлантириш масалалаларига доир  953 та депутатлик назорат-таҳлил фаолияти ташкил этилганлиги, ижро ҳокимияти идоралари раҳбарларининг 2 минг 971 та эшитувлари ўтказилганлиги, 5 минг 100 та депутатлик сўровлари билан мурожаат қилинганлиги, Халқ депутатлари Кенгашларига киритилган 1 минг 682 та таклифларнинг 1 минг 185 таси Кенгашларда муҳокама этилиб тегишли қарорлар қабулқилинганлиги юқоридаги фикрларнинг тасдиғидир.

Шунингдек, депутатлик гуруҳларининг партиямиз доимий электорати манфаатларини ҳимоялаш борасидаги самарали фаолияти туфайли уларга бўлган ишонч тобора ортиб бормоқда. Масалан, 2016 йилда тадбиркор ва фермерлар томонидан депутатлик гуруҳларига 3 минг 625 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилган.

Яна бир эътиборли томони шундаки, ишлар кўлами кенгайиб, шиддат билан ривожланиб бораётган даврда ҳамда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари устунлигини таъминлаш муҳим бўлиб турган айни бир шароитда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари олдига Қонунлар ва партия электорати манфаатларини ифода этадиган Қонунлар ижроси устидан депутатлик назоратини олиб бориш бўйича фаолиятини принципиал жиҳатдан танқидий қайта кўриб чиқиш талабини қўймоқда.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида партия депутатлик гуруҳлари олдида ҳам улкан устувор вазифалар белгилаб берилганлиги муҳим аҳамият эга.

Шундай экан, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳларининг назорат-таҳлил фаолиятини амалга ошириш борасидаги тўпланган тажрибаларига суянган ҳолда, энг аввало, бу борадаги партиявий кўрсатмалар ва меъёрий ҳужжатларни янада такомиллаштириш зарур бўлади.

Бунда партия ҳаётига доир масаладан тортиб то қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва муҳокама этишгача бўлган барча жараёнларда Бошланғич партия ташкилотидан то Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия фракциясигача бўлган барча партиявий органлар ва депутатларнинг амалий ҳамкорлиги ғоят муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу ҳамкорликнинг пировард натижаси, партиянинг бош вазифалари ҳисобланган жамият ва давлат қурилиши, иқтисодиёт, суд-ҳуқуқ, маънавият соҳаларида ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида рўй бераётган демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнларида фаол иштирок этиш, аҳоли турмуш даражасини кўтариш ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш бўйича дастурларни амалга ошириш, демократик ва иқтисодий ислоҳотлар йўлидаги тўсиқларни бартараф этишда O‘zLiDePнинг амалий иштирокида ўз аксини топиши зарур.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

93