Партиянинг янги қуйи бўғини иш бошлади

Сана: 19.09.2016

19.09.2016 й.

   O'zLiDeP Бағдод туман Кенгаши томонидан ташкил этилган давра суҳбатида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий билими, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида алоҳида сўз юритилди.

Тумандаги “Водийгаз УК”да бўлиб ўткан мазкур тадбирда бир қатор иштирокчилар ўз хоҳишлари билан партияга аъзо бўлиш ташаббуси билан чиқишди. Натижада эса корхонадаги 25 нафар ходимлар партия сафига қабул қилинди.

– Бугун сиёсий партиялар жамиятда мустаҳкам ўрин эгаллаши учун электорат манфаатини самарали ҳимоя қилишга қаратилган ҳаётий таклифларни илгари сурмоқда, – дейди партиянинг Бағдод туман Кенгаши раиси М.Дехқонов. –Бу жараёнда бошланғич ташкилотлар фаолияти алоҳида ўрин тутади. Сабаби, БПТ электорат билан бевосита ишловчи, жойлардаги мавжуд муаммолардан хабардор бўғиндир. Шу боис  қуйи ташкилот фаолиятини кучайтириш орқали сиёсий партия ўз дастурий мақсад ва ғоясини амалга ошириш йўлида самарали натижаларга эришиши мумкин. Зеро,  бошланғич партия ташкилотлари электорат манфаатларини ҳимоя қилувчи ва уни рўёбга чиқарувчи куч ҳисобланади.

Тадбир давомида  “Водийгаз” УК Бағдод филиалида янги бошланғич партия ташкилоти очилиб, унга 25 нафар ишчи ходимлар партия сафига қабул қилинди.  

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!