Лойиҳалар

Сана: 21.04.2014 23:17

“ЁШ ОЛИМЛАР ВА КАТТА ИЛМИЙ ХОДИМ-ИЗЛАНУВЧИЛАР” танлови

ТАДБИРКОРЛАР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР ҲАРАКАТИ – ЎЗБЕКИСТОН  ЛИБЕРАЛ-ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ СИЁСИЙ КЕНГАШИ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ

Тошкент шаҳридаги “Интерконтиненталь” меҳмонхонасининг анжуманлар залида 2015 йил ноябрь ойининг учинчи декадасида ўтказиладиган “Юксак билимли ва интеллектуал ёшлар салоҳиятини юксалтириш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани ва унинг доирасида ёш олимлар ва мутахассислар ўртасида танловини ўтказиш бўйича

 ЙЎРИҚНОМА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг O’zLiDeP VII съездидаги “Бизнинг мақсадимиз аниқ ва равшан-ҳеч кимдан кам бўлмаган фаровон ва бахтли ҳаёт барпо этиш” номли дастурий маърузасида белгиланган муҳим йўналишларни ва партия сайловолди дастурида назарда тутилган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Юксак билимли ва интеллектуал ёшлар салоҳиятини юксалтириш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани ва унинг доирасида ёш олимлар ва мутахассислар ўртасида танлов (кейинги ўринларда – танлов) эълон қилади. 

Танлов мамлакатни модернизация қилиш ва замонавий жамиятни барпо этиш билан боғлиқ мураккаб вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш, иқтисодиёт, фан ва таълим эҳтиёжларининг яқин алоқасини таъминлашни кўзда тутувчи замонавий илмий билимлар билан қуролланган ва баркамол инсонни шакллантиришга хизмат қиладиган миллий таълим моделини янада ривожлантириш мақсадида ўтказилади.

Танловда 36 ёшгача бўлган магистрантлар, ёш олимлар ва мутахассислар иштирок этиши мумкин.

Танлов шартлари:

Танловда қуйидаги долзарб йўналишлар бўйича ёзма илмий ишлар билан қатнашиш мумкин:

I. Давлат ва жамият бошқарувини демократлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш соҳасида.

1. Ўзбекистондаги давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги ислоҳотлар – тизимлилик, изчиллик ва ўзаро боғлиқлик. Давлат – сайлов эркинлигини таъминлаш ва Ўзбекистонда сайлов қонунчилигини ривожлантиришга қаратилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришда асосий ислоҳотчи.

2. Ижро этувчи органларнинг ваколатлари, фаолият шакллари ва усулларини, давлат бошқаруви, бозор шароитида хўжалик фаолият асосларини аниқ белгиловчи қонунчиликни такомиллаштириш.

3. Ижро ҳокимияти органларини шакллантиришда парламент ролини янада ошириш. Ҳукумат ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлар фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш. Маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг ислоҳотларни амалга ошириш, бандлик муаммоларини ҳал этиш ва халқ фаровонлигини юксалтириш ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этиш учун масъулиятини ошириш.

4. Давлат ва жамият ҳаётини янада демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнида сиёсий партияларнинг тутган ўрни ва роли. Фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, уларнинг сиёсий маданияти ошиб бориши масалалари.

II. Қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада либераллаштириш соҳасида.

1. Ҳуқуқий давлат ва аҳоли ҳуқуқий онгини шакллантиришнинг асоси бўлган қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштириш. 

2. Тадбиркорлар, фермерлар, мулкдорлар ва хусусий секторнинг бошқа вакиллари манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик базаси ва механизмини такомиллаштириш. Хусусий сектор вакиллари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида хўжалик судлари ролини ошириш. Хўжалик судлари фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш – ошкоралик ва очиқликни таъминлаш. Ҳакамлик судларини фаоллаштириш ва унинг имкониятларини кенгайтириш.

3. Мулкдорларнинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминловчи қонунчилик нормалари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш. Судгача ва суд юритуви давридаги хўжалик ва бошқа низоларни ҳал этишнинг янада таъсирчан механизмини ишлаб чиқиш.

4. Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, қонуний манфаатлари ва қадр-қиммати ҳимоясига қатъий риоя этилишини, содир этилган жиноят учун жазо муқаррарлигини кафолатловчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ваколатларининг ҳажмини аниқ қонунчилик асосида белгилаш.

5. ОАВ ва АКТларнинг жамиятни демократлаштириш, матбуот эркинлигини, янгиланиш жараёнлари ҳамда ислоҳотларнинг амалга оширилишидаги роли ва таъсирчанлигини оширишни таъминлаш.  

III. Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, иқтисодиётни либераллаштириш ва рақобатдошлигини ошириш соҳасида:

1. Иқтисодиётни бошқариш тизимини янада чуқурлаштириш, такомиллаштириш ва либераллаштириш. Амалга оширилаётган ўзгаришларнинг холисона таҳлили, мантиқи ва изчиллиги, уларнинг энг замонавий меъёрларга мувофиқлигини баҳолаш.

2. Иқтисодиётга тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий сармояларни жалб қилиш – уни модернизация қилишнинг энг муҳим омили сифатида. 

3. Жаҳон майдонида етакчи роль ўйновчи, саноати ривожланган мамлакатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш. Савдо-иқтисодий алоқалар қамровини кенгайтириш, хорижий инвестициялар, янги замоновий техника ва технологияларни жалб қилиш, фанга доир иқтисодиёт тармоқларини яратиш, кенг миқёсли инновацион дастурларни рўёбга чиқариш. 

4. Технологик тараққиёт, мамлакат иқтисодиётининг устувор соҳалари ва жамият ҳаётининг турли жабҳаларида юқори рақобатбардошликни таъминлайдиган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 

5. Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом ривожланиш банки каби халқаро молиявий тузилмалар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш.

6. Бозорларда монополлашувнинг олдини олиш, ишлаб чиқариш ҳажмлари, аҳоли бандлиги, турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун зарур бўлган соғлом рақобат шароитларини сақлашга доир долзарб муаммолар.

7. Фермер хўжаликлари ва улар учун зарур бўлган самарали инфратузилмани янада ривожлантиришга кўмаклашиш. Қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ошириш учун энг қулай шароитларни яратиш. Фермер хўжаликларининг ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тизимидаги (асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, туб ислоҳотларни амалга оширувчилар, замонавий технология ва инновацияларни жорий этувчилар сифатидаги) ролини ошириш.

8. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозидан кейинги даврда мамлакатимизда қонунчиликни янада такомиллаштириш. Хусусий сектор вакиллари учун қўшимча инвестициявий фойда ва имкониятларни тақдим этиш.

Танловни ўтказиш тартиби:

Танлов натижаларини якунлаш учун танлов комиссияси тузилади, унинг таркибига олимлар, мутахассислар, давлат ҳокимияти органлари ва депутатлик корпуси вакиллари киради. 

Танлов икки босқичда ўтказилади. 

Танловни якунлаш:

Танлов якунларини танлов комиссияси ўтказади.

Танлов комиссияси тақдим этилган ишларни, маърузачилар чиқишларини баҳолайди ва ғолибларни аниқлайди. Конференция тугагач, унинг якунлари ўтказилади.

Танлов комиссияси қарорлари ва конференция натижалари асосида барча йўналишлар бўйича ғолиб чиққан магистрантлар, ёш олимлар ва катта илмий ходим-изланувчилар O’zLiDeP тарғибот материаллари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Бундан ташқари, бир қатор рағбатлантирувчи мукофотлар жорий этилган.

Ташкилотчилар танланган ишларни чоп этиш ва уларни тарқатиш ҳуқуқини ўзида қолдиради. 

Энг яхши ишлар алоҳида тўплам шаклида чоп этилиши мумкин.

Лойиҳадан кутилаётган натижа:

Партия ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси орқали ҳуқуқий ва иқтисодий соҳадаги ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган қонун ижодкорлиги жараёнларида (ёш олим мутахассис, экспертлар сифатида) иштирокларини таъминлаш.

Ёш олимлар, тадқиқотчилар ва мутахассислар орасидан ташкилотчилик, ишбилармонлик қобилияти билан ажралиб турадиган фаолларини партиянинг  кадрлар захирасига киритиш.

 

МУЛКДОР ОИЛА

ЁШЛАРГА!

Бу Сиз учун аграр соҳанинг деярли барча тармоқлари (чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, мева, сабзавот, полизчилик, иссиқхона, кўчат етиштириш, уруғчилик ва бошқа) бўйича шахсий томорқа, деҳқон хўжалиги негизида оилавий тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ёки ўзингиз танлаган йўналишда бизнесингизни янада кенгайтириш учун жуда қулай имкониятдир!

ТАДБИРКОРЛАРГА!

• Лойиҳада аҳолининг оилавий тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган қатламлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланади, уларга индивидуал ёндашилади.

• Лойиҳада оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш (бизнес-режа тузиш, оилавий корхонани ташкил этиш, юритиш, белгиланган имтиёз ва преференсиялардан самарали фойдаланиш) билан боғлиқ ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий билим ва малакани оширишга кўмаклашилади.

ҲАР БИР ОИЛАГА!

• Лойиҳада қатнашиб ўз бизнес-режаларини муваффақиятли ҳимоя қилган иштирокчилар, уни молиялаштириш учун банк сертификатини қўлга киритади.

• Лойиҳа иштирокчилари тадбиркорлик фаолиятини муваффақиятли юритишлари учун уларга яқиндан амалий кўмаклашиш, йўл-йўриқлар кўрсатиш мақсадида O‘zLiDeP сафидаги тажрибали тадбиркор, фермер ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоларига бириктирилади.

Бу ҳаммаси эмас, мақсадингиз аниқ ва жиддий бўлса бошқа имтиёз ва имкониятларни ҳам қўлга киритишингиз мумкин!

“МУЛКДОР ОИЛА” лойиҳасида иштирок этинг ва мулкингизни кўпайтиринг, зеро мулкдор оилалар – обод турмуш ва фаровон жамиятимиз бунёдкоридир!

Батафсил маълумот ва ахборот олиш учун O‘zLiDePнинг марказий, ҳудудий, туман (шаҳар) ва бошланғич ташкилотларига мурожаат этинг!

Teл/Фaх:  (+99871) 255-53-53,   www.uzlidep.uz.,   uzlidep@intal.uz

СОҒЛОМ ОИЛА-МУСТАҲКАМ ОИЛА

Лойиҳанинг мақсадлари:

-хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавий салоҳиятини юксалтириш;

-оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, умр узоқлигини таъминлаш, соғлом миллат генафондини асрашга кўмаклашиш;

-соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тарғиб қилиш;

-хотин-қизлар ўртасида тиббий саводхонлик ва маданиятни оширишга назарий ва амалий жиҳатдан кўмаклашиш;

-чекка ҳудудларда яшаётган ёш қизларни спорт билан шуғулланишга кенгроқ жалб этиш;

-аёл мураббийларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг сонини кенгайтириш;

-хотин-қизлар ўртасида зарарли иллатлар (жиноятчилик, алкоголизм, гиёҳвандлик, чекиш ва ҳ.к) тарқалишининг олдини олиш юзасидан тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бориш;

-никоҳ ёшига етмаган қизлар ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларининг олдини олиш.

Лойиҳанинг вазифалари:

-хотин-қизлар ўртасида тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бориш;

-хотин-қизлар ўртасида зарарли иллатлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

-никоҳ ёшига етмаган қизлар ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини бартараф этиш юзасидан фаол жамоатчилик назоратини ташкил этиш;

-хотин-қизларнинг маънавий дунёсини бойитиш, замонавий аёл тафаккурини шакллантириш,

-қишлоқларда яшаётган ёш қизларни спортга қизиқтирш, кенгроқ жалб этиш, аёл мураббийлар тайёрлаш ишларини рағбатлантириш, улар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

-гиёҳвандлик воситаларига ружу қўйган хотин-қизларга тиббий-ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади;

-лойиҳани амалга ошириш давомида аниқланган маълумотлар мутахассислар иштирокида таҳлил қилиниб, аниқ асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади ҳамда O’zLiDeP фракцияси орқали тегишли вазирлик ва идораларга етказилади.

Лойиҳанинг мавзулари:

-  “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари ҳамда уларни бартараф этиш йўллари”;

-  “Мамлакатимизда оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасида эришилган натижалар ҳамда навбатдаги вазифалар”; (1998 йил “Оила йили” – 2012 йил “Мустаҳкам оила йили).

-  “Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашда маҳаллаинститутининг роли ва аҳамияти”;

-  “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китоби – истиқлолга эришиш тарихини ўрганиш бўйича муҳим манба”;

-  “Мамлакатимизда соғлом авлодни тарбиялаш йўлида яратилган шарт-шароитлар ва улардан самарали фойдаланиш масалалари: эришилган натижалар ҳамда навбатдаги вазифалар”;

-  “Баркамол авлод тарбиясида касбга йўналтиришнинг илмий-амалий масалалари”; (республика илмий-амалий конференцияси).

-  “Ижтимоий хавфли ва зарарли иллатлар (гиёҳвандлик, алкоголизм, чекиш, ОИТС)га қарши курашишда оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлиги”;

-  “Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этишнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти ва зарурати”;

-  “Оиланинг интеллектуал, маънавий-ахлоқий даражаси – жамият олдидаги бурчи ва масъулияти”;

-  “Жамият интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, маънавий-ахлоқий даражасини оширишга ҳисса қўшиш ҳар бир оиланинг бурчидир”;

-  “Оила–маънавий асосларни янада ривожлантириш, миллий қадриятларни сақлашда – ишончли омил”.

Лойиҳани амалга ошириш шакли

-Ушбу лойиҳа O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва ҳудудий партия ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Республика “Оила” илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда амалга оширилади;

-лойиҳа доирасидаги туркум давра суҳбатлари ва амалий мулоқотлар депутатлар, тиббиёт соҳасининг малакали мутахассислари, психологлар, тажрибали маҳалла оқсоқоллари ва маслаҳатчилари иштирокида малакали мутахассислар томонидан янги ўқув технологиялари ва интерфаол услубларни қўллаган ҳолда маъруза, баҳс-мунозаралар шаклида олиб борилади.

Лойиҳанинг асосий ҳамкорлари:

-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP Фракцияси;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси,

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия-жамоат фонди,

Республика “Оила” илмий-амалий маркази.

Лойиҳанинг ўтказиш жойи ва муддати:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида,доимий.

Лойиҳадан кутилаётган натижалар:

-O’zLiDeP Дастури ва сайловолди платформасида белгиланган мақсад ва вазифалар амалга оширилади;

-жойларда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошади;

-хотин-қизлар орасида тиббий маданият оширилади;

-оилада соғлом турмуш тарзи ривожлантирилади;

-ёш қизларнинг белгиланган муддатдан олдин турмушга чиқиш ҳолатларининг олди олинади;

-жойларда хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилади;

-аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати янада оширилади.

ДИПЛОМ БИЛАН БИЗНЕСГА

“Диплом билан бизнесга”лойиҳасининг мақсади:

Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш, олий ва ўрта махсус таълими муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш,  уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб қилиш, фермер   хўжалигига бир коллеж битирувчисини ишга жойлаштириш бўйича партиявий ташаббусни  амалга ошириш ва партия электоратини ишбилармон, тадбиркор ёшлар ҳисобига кенгайтириш  ҳамда “Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ижросини таъминлаш.

I. ЛОЙИҲАНИНГ ТУМАН (ШАҲАР) БОСҚИЧИНИ АМАЛГА ОШИРИЛИШ ТАРТИБИ:

1.1 Лойиҳанинг бу босқичида партиянинг туман (шаҳар) кенгашлари қошида партия кенгаш раиси, Олий ва  ўрта махсус таълими муассасалари ва ҳамкор тижорат банклари раҳбарларидан иборат бўлган махсус  комиссия тузилади;
    
1.2 Туман (шаҳар)лардаги ҳар бир олий ва ўрта махсус таълими муассасасида лойиҳани тарғиб этувчи эълонлар асосида тадбиркорлик соҳасига қизиқадиган битирувчилар лойиҳада иштирок этиш тўғрисидаги ариза, иштирокчининг анкетаси ва бизнес лойиҳаси билан аниқ белгиланган кунда  комиссияга мурожаат этади ва суҳбатдан ўтади; 

1.3 Суҳбат давомида иштирокчининг тадбиркорлик фаолиятига бўлган қизиқиши, билим даражаси, бу соҳага тегишли  бўлган  келажакдаги режалари инобатга олинади;

1.4 Йиғилиш баёни расмийлаштирилиб, унинг қарор қисмида бизнес лойиҳалари ўрганилган ёшлар орасидан энг муносиблари, кейинги босқичда қолган иштирокчилар эса тадбиркорлик фаолият турига қараб Марказий банк қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган ставкаларда ёки савдо, умумий овқатланиш соҳаларда фаолият юритишига қараб иштирокчига унинг даромадига асосланган ҳолда келишилган фоиз ставкаларда  кредит олиши учун тавсия қилинади;

1.5 “Диплом билан бизнесга” лойиҳасининг вилоят босқичида иштирок этиш учун кўрсатилаётган ёшларнинг бизнес-режаларини ўрганиш натижалари туман (шаҳар) партия Кенгаши комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида муҳокама этилади;

1.6 Туман (шаҳар) Комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиш қарорининг нусхаси, (номзодларнинг ҳужжатлари ва улар ҳақидаги қўшимча материаллар) вилоят кенгашига   3 кун муддат ичида топширилади.
    
II. ЛОЙИҲАНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИНИ АМАЛГА ОШИРИЛИШ ШАКЛИ:

2.1 “Диплом  билан бизнесга” лойиҳаси доирасидаги ўқув-курслар ҳар ўқув йилининг май, июнь ойларида ўтказилади.

2.2 Ўқув-курсларни юқори савияда ташкил этиш ва тадбиркорлик фаолиятига қизиқиши бўлган туман (шаҳар) комиссиялари томонидан тақдим  этилган, камида 10 нафар битирувчи ёшлардан иборат рўйхат шакллантирилади.  

2.3 Ўқув-курсларни ўтказиш учун амалий бизнес тажрибасига эга бўлган тадбиркорлар ва фермерлар жалб қилинади.

2.4 “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси доирасидаги ўқув-курсларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳудудларда ташкилий қўмита фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда унинг таркибига депутатлар, иқтисодиёт соҳасининг малакали мутахассислари, тажрибали тадбиркорлар ва фермерлар, манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари киритилади.

2.5 Ўқувларда малакали мутахассислар янги ўқув технологиялари, интерфаол услублар, маърузалар, баҳс-мунозаралар шаклида машғулот олиб боришади.  

2.6 Ўқувлар якунида иштирокчилар тадбир ташкилотчиларининг сертификат ва совринлари билан тақдирланади.

2.7 Ўқув-курсларни ўтказилиши бўйича иштирокчиларга O’zLiDePнинг  ҳудудий бўлимлари орқали маълумот берилади. Ўтказиладиган тадбирларнинг харажатлари ҳудудий Кенгашлар ҳамда ҳамкор тижорат банклари ва ташкилотлар маблағлари ҳисобидан қопланади.

III. “ДИПЛОМ БИЛАН БИЗНЕСГА” ЛОЙИҲАСИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИДА ИШТИРОК ЭТИШ ШАРТЛАРИ

3.1 Кредитнинг сўндирилмаслик хавф-хатаридан ҳоли бўлиш мақсадида қарз олувчи асосий мезонида ликвид таъминот турига эга бўлиши лозим.

-Банк ёки Суғурта ташкилотлари кафолатлари; 

- Учинчи шахс (юридик ва жисмоний шахс) кафиллиги. Тўлов лаёқатлилиги ва молиявий ишончлилиги текширилган, барқарор молиявий ҳолатли доимий пул маблағлари оқими мавжуд бўлган корхоналарнинг кафиллиги қабул қилинади;

Эслатма: Жисмоний шахс кафиллиги нотариал тасдиқланиши шарт. 

3.2 Бизнес мулк (савдо дўконлари, меҳмонхоналар, цехлар, офисхоналар ва бошқалар). Савдо дўконлари бозор ҳудудида жойлашган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сонли Қарорининг                      3-банди 3-хат бошига асосан бозорларнинг ҳудудида ер участкалари ажратиб берилишига, шунингдек бозорга тегишли кўчмас мулк объектларини жисмоний ва юридик шахсларга мулк қилиб топширилишига йўл қўйилмайди: 

-натурал қийматга эга товарлар, қимматбаҳо буюмлар, қимматли қоғозлар гарови ҳамда валюта, ўз банкидан депозитлар, шунингдек автотранспорт;

-қурилиш участкалари (бизнес мақсадида);

-давлат қисқа муддатли мажбуриятлари;

-юқори ликвидликка эга қимматли қоғозлар ҳам гаров предмети бўлиши мумкин. 

3.3 Банк томонидан гаровга қўйилаётган мулкнинг гаровга олиш қиймати (ўзаро келишув баҳоси) баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган мулкнинг қийматининг 80 фоизидан ошиши мумкин эмас. Гаров буюмлари - кўчар ва кўчмас мулклар - йўқотиш ва зиён етказилиши ҳодисаларидан қарз олувчи фойдасига суғурта қилиниши керак.

3.4. Тижорат банклари томонидан кредит таъминотига банк таъсислигида ташкил қилинган суғурта компаниясининг кредитни қайтмаслик хавфини суғурта қилиш полисларини кредит таъминотига қабул қилиш масаласи алоҳида кўриб чиқилиши имкони мавжуд. 
 
IV. “ДИПЛОМ БИЛАН БИЗНЕСГА” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ЎҚУВ - КУРСЛАРНИНГ ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ

Ёшлар жамиятда ўз ўрнини топиши, жамият қурилишида мавжуд бўлган тартиб ва қоидаларга амал қилган ҳолда унинг фаол иштирокчисига айланиши лозим. Жамият ривожланишида ёшларни истеъдод ва интилишларидан самарали фойдаланиш, тараққиёт ва фаровонликнинг муҳим омилларидан бири саналади.

Ҳозирги вақтда, мамлакатимиз ижтимоий фаол аҳолисининг 70 фоиздан ортиғи кичик ва тадбиркорлик соҳасида бандлигини ҳисобга олсак, бу соҳага ёшларни кенг жалб қилмасдан туриб, уларнинг жамиятда ўз ўринларига эга бўлишини тасаввур қилиб бўлмайди.

Бинобарин, миллат ва давлат келажаги ёш авлод экан, уларнинг тадбиркорлик ва кичик бизнес билан шуғулланиши, юртимиз ва дунёда кечаётган улкан иқтисодий жараёнларда фаол қатнашиши юрт келажагига бевосита таъсир кўрсатиши маълум.

Бугунги ёшларимиз ўз тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишлари, ҳуқуқий билим ва кўникмаларга эга бўлишлари учун яратилаётган шарт - шароитлардан самарали фойдаланишлари зарур.

Жумладан,  бошланғич тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун юридик шахс ёки тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтиш, юридик мақомга эга бўлиш учун талаб қилинадиган бирламчи ҳужжатлар ҳақида маълумотга эга бўлиши керак. Ҳуқуқий меъёрлар ҳақида тушунча ва тегишли маълумотга эга бўлиш, тадбиркорлик субъектининг банк, солиқ, божхона ва бошқа тегишли идоралар билан ўзаро муносабатга киришиш лаёқатига эга бўлишлиги, банк муассасаларидан кредит расмийлаштириш борасидаги мавжуд ҳуқуқий меъёрлар билан яқиндан танишиш каби масалалар шулар жумласидандир.

Мазкур ўқув-курслари юқоридаги муаммоларни ҳал этилиши учун қўйиладиган илк қадам бўлиб хизмат қилади.

V. ЎҚУВ-КУРСЛАРНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАСИ

5.1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 июлдаги  4232-сонли “Таълим муассасалари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Соғлом бола йили” Давлат Дастурида белгиланган вазифалар  ижросини таъминлаш масалаларини янада ривожлантириш;

5.2 лойиҳани амалга ошириш орқали  жойларда ёшлар ўртасидаги бандлик муаммолари масалаларига салмоқли ҳисса қўшилиб, тадбиркорлик орқали ёшларнинг жамиятда ўз муносиб ўрнини эгаллашга кўмаклашиш;

5.3 инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали  ишбилармонлик қобилиятига эга бўлган ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва уларга ўз бизнесини йўлга қўйишга кўмаклашиш;

5.4 тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдаги муаммолар ўрганилиб, тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш ва амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;

5.5 мамлакатимизда юқори самарадорликка эришаётган  ёш тадбиркорларнинг тажрибаларини ўқув семинарлари давомида ва ОАВлари орқали кенг тарғиб қилиш;

5.6 партия сафини тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларига эга бўлган, жамиятдаги ўзгаришларда фаол ишитирок этадиган ёшлар ҳисобига кенгайтириш ва партиянинг истиқболли кадрлари заҳирасини тўлдириш.

VI. ЛОЙИҲА ДОИРАСИДАГИ ЎҚУВ-КУРСЛАРДА ИШТИРОК ЭТГАН БИТИРУВЧИЛАРГА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ СЕРТИФИКАТЛАРИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ

6.1 Тижорат банклари томонидан сертификатларга мувофиқ имтиёзли кредитлар бериш, якка тартибдаги тадбиркорларга, деҳқон ва фермер хўжаликларига, шунингдек кичик тадбиркорликнинг бошқа субъектларига Ўзбекистон Республикасининг "Микромолиялаш тўғрисида"ги Қонунига, шунингдек тижорат банклари томонидан белгиланадиган микромолиявий хизматлар кўрсатиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

6.2 Сертификатлар устувор равишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги юқори технологияли ва инновация лойиҳаларини, узоқ ва бориш қийин бўлган туманларда, шунингдек меҳнат ресурслари ортиқча бўлган туманлар ва шаҳарларда жойлашган ишлаб чиқариш микрофирмаларини, кичик корхоналарни, деҳқон ва фермер хўжаликларини молиялаштириш ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган таълим муассасалари битирувчиларини иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида кредит маблағларидан фойдаланиш учун берилади.

6.3 Банклар томонидан сертификатларга мувофиқ кичик бизнес субъектларига ўз тадбиркорлик фаолиятларини амалга оширишлари учун кредитлар ажратилишида, аввало уларнинг бизнес лойиҳалари ҳисоб-китобига, амалга ошириш жойига ва лойиҳанинг самарадорлиги ҳамда кредит таъминотига алоҳида эътибор қаратишлари лозим.

VII. ЛОЙИҲА ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ КЕЙИНГИ ФАОЛИЯТИ МОНИТОРИНГИ ВА МАСАЛАГА АМАЛИЙ ЁНДАШУВ

7.1 Ҳар бир иштирокчининг семинардан кейинги фаолияти худудий партия ташкилотлари орқали тизимли таҳлил қилиниб уларнинг фаолиятига масаланинг ечимига қараб яқиндан ёрдам кўрсатилади.

7.2 Ҳар бир иштирокчига туғилаётган муаммо ва масалалар моҳиятига қараб партиянинг ҳудудий Кенгашлари томонидан имкон қадар маҳаллий ҳукумат органлари кўмагида ечимлар топилишига ёрдам кўрсатилади.

7.3 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари билан лойиҳа иштирокчиларининг ҳар ойда жойларда ёшларнинг тадбиркорликка оид муаммоларини ўрганиш мақсадида учрашувлар ташкил этиш ҳамда мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг ҳал қилиниши юзасидан халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига таклифлар киритиб бориш. 

ИШБИЛАРМОН ТАЛАБА стипендияси танлови

Кўрик -танлов мақсади:

Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш, уларга ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароит яратиш, уларнинг ижтимоий сиёсий-фаоллигини ошириш, мамлакатимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишлари, жамоат ишларидаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш.

Кўрик -танловнинг объекти: O’zLiDeP электорат вакиллари - ёшлар, тадбиркорлар

Кўрик -танлов шартлари:

  • тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини қай даражада ўзлаштирганлиги;
  • замонавий ахборот-компьютер технологиялари, интернет хизматидан, миллий ва хорижий ахборот-кутубхона фондларидан фойдаланиш борасидаги билимлари;
  • ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, сервис ва қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш борасида ишлаб чиққан  инновацион лойиҳалари;
  • стипендия совриндори “аъло” ўқиши, унинг партия фаолиятидаги фаол иштироки, намунали хулқи, етакчилик қобилияти, ёшлар билан ишлай билиши;
  • миллий ва либерал-демократик ғояларни қай даражада ўзлаштирганлиги.

Кўрик -танловнинг ўтказиш босқичлари ва муддати:

Биринчи туман ва шаҳар босқичи ҳар йилнинг апрел-май ойлари.

Иккинчи вилоят босқичи ҳар йилнинг май ойидан иккинчи ўн кунлигидан июнь ойига қадар.

Учинчи республика якуний босқичи ҳар йилнинг августь ойида ўтказилади.

ПАРЛАМЕНТДА МЕНИНГ ЎРНИМ

Лойиҳанинг мақсади:

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик гуруҳларининг йиғилишлари кун тартибига ёшлар муаммолари билан боғлиқ масалаларни олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”дан келиб чиқадиган партиявий вазифаларни амалга ошириш.

Лойиҳанинг объекти:  O’zLiDeP электорат вакиллари – ёшлар

Лойиҳанинг вазифалари :

- ёшларга оид ишлаб чиқилаётган қонунлар лойиҳаларига ёшлар таклифларини олиш тизимини шакллантириш ва қабул қилинган қонунларни чуқур ўрганишни тарғиб қилиш.

- ёшларни ҳуқуқий билимларини янада ошириш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятининг ўсишга кўмаклашиш.

- замонавий фикрлай оладиган, билимли, жамиятда муносиб ўрин эгаллашга интилувчан баркамол авлодни тайёрлаш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш.

- кўп партиявийлик шароитида  мақсадларимизга эришишнинг энг самарали йўлларини излаш ва амалга оширишда партиявий ғоялар ва дастурларимизнинг янада кескин ва рақобатбардош бўлишини таъминлаш.

Лойиҳанинг ўтказиш муддати:

Лойиҳа ҳар бир ҳудуднинг чора-тадбирлар режасига мувофиқ март-декабрь ойлари давомида давра суҳбати, семинар тренинг, анжуман ва кенгайтирилган йиғилишлар шаклида амалга оширилади.

Лойиҳадан кутилаётган натижа:

- Партия сайловолди платформасида белгиланган вазифалар ҳаётга татбиқ қилинади.

- Партия тизимида истиқболли ёш кадрлар заҳираси шакллантирилади.

-  Ёшларда қонунчилик ташаббуси руҳи шаклланади.

- Жойларда ёшларнинг ҳаётий муаммоларини бартараф этиш бўйича аниқ амалий таклифлар ишлаб чиқилади.

- “Ёшлар қаноти” гуруҳлари ва депутатлик гуруҳлари ўртасида ҳамкорликнинг самарадорлиги ошади.

- ёшларга оид қонун лойиҳаларига ёшларнинг таклифларини олиш тизими шакллантирилади.

“ХАВФСИЗ ИНТЕРНЕТ” лойиҳаси

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида таъкидланганидек, ахборот технологиялари ва тизимларидан фойдаланган ҳолда ахборот ресурсларини қўллаш бўйича механизмларини аниқлаш ва жорий қилиш мамлакатимизни модернизациялаш жараёнини жадал ривожлантиришга хизмат қилди. Амалга оширилган кенг кўламли ишлар самарасида Интернетдан фойдаланувчилар сони  тобора ошмоқда.

Интернет Ўзбекистон аҳолисининг кундалик ҳаётига кириб келди, айни дамда, вояга етмаганлар ва ёшлар глобал тармоқнинг энг фаол фойдаланувчиларидан бири ҳисобланади. Интернет фойдали ахборот олиш ва дўстлар билан мулоқот қилиш имконини берадиган манбадир. Бироқ, Интернетда ҳам, ҳаётда бўлгани сингари, маълум таҳдидлар мавжуд ва бу мамлакатимиз  ўсмир ва ёшларини ушбу хатарлардан муҳофаза қилиш лозимлигини тақозо этади.

Қуйидаги Интернет ресурслари вояга етмаганлар руҳиятига зарарли таъсир кўрсатиши мумкин:

- атроф муҳитга депрессия муносабатини шакллантиришга, ўз кучи ва имкониятларига ишонмасликка, ўзига суиқасд қилишни муаммодан қутулиш чораси деб қарашликка ўргатадиган;

- ижтимоий ахлоққа қарши, алкогол, психотроп, гиёҳвандлик маҳсулотларини истеъмол қилиш, жумладан, “юмшоқ” гиёҳвандлик воситалари, умумфойдаланиш тиббиёт препаратларидан  марихуана, гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш бўйича рецептлар ва маслаҳатлари зарарсиз деб ҳисоблайдиган ёпиқ рекламага жалб қиладиган;

- ўзида зўравонлик, порнография, жирканч маълумотларни акс эттирадиган;

- реал мулоқот қилиш имкониятларига зарар етказадиган, ижтимоий мулоқот қилишга қарши маданиятни сингдирадиган, Ўзбекистон халқининг ижтимоий аҳамиятга молик маданий қадриятлари, Ватанга муҳаббат ғояларига тажовуз қиладиган танишув сайтлари, ижтимоий тармоқлар, блоклар ва чатлар;

- вояга етмаганларни қўрқитишга ўргатадиган, улар орасида киши обрўсини тўкадиган миш-мишларни тарқатадиган, шахсий ахборотни кенг ёядиган, иғво тарқатадиган фотосуратларни нашр этадиган ва бошқа шу каби ресурслар;

- секта, экстремизм ва фундаментал ташкилотларга иштирок этиш, уларнинг бузғунчи фаолиятини оқлайдиган ғояларига тарғиб этувчи ва шу каби бошқа ресурслар кабилар

Ёшлар ўртасида интернет тармоқлари орқали виртуал хаёт, салбий сайтларга кириш холатлари учраб турмоқда. Ушбу ҳолатлар ёшларда  миллий қадриятларни менсимаслик, ёшлар маънавий қарашларида турли салбий ўзгаришларга олиб келади.

Лойиҳанинг мақсад ва вазифалари:

- Баркамол авлодни вояга етказиш, Ўзбекистон ёшларининг миллий анъаналаримиз ва халқимизнинг маънавий қадриятларига ҳурмат, ватанпарварлик ва жавобгарлик ғояларига содиқ ҳолда тарбиялаш ва ёшларда интернет маданиятини шакллантириш;

- Ўзбекистон ижтимоий ҳаёти ва таълим тизимида АКТ, Интернетдан фойдаланиш ҳолатини таҳлил қилиш, хавфсиз Интернет-муҳитини ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни аниқлаш ва аниқ тизимга солиш;

- мазкур таҳлиллар асосида ахборот ва коммуникация алмашинуви, ёш авлоднинг ривожланиши ва тарбияси учун хавфсиз, маданиятли ва қулай Интернетни шакллантириш бўйича жамииятдаги барча саъй-ҳаракатларни бирлаштирадиган тавсиялар ишлаб чиқиш;

- кенг жамоатчилик эътиборини Ўзбекистонда хавфсиз Интернет муҳитини яратиш масалаларига қаратиш ҳамда аҳолининг онлайн технологияларидан хавфсиз фойдаланишга доир хабардорлигини ошириш;

- интернетдан хавфсиз фойдаланишга доир услубий кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

- соҳадаги қонунчилик асосни янада такомиллаштириш ва Ўзбекистонда ижобий контентни ривожлантиришни рағбатланириш;

- Ўзбекистонда хавфсиз Интернет муҳити муаммолари бўйича маслаҳат хизматларини кўрcатиш учун шароит яратиш;

- Ўзбекистон аҳолиси, айниқса ёшларининг Интернет ресурслари, хусусан, бутун жаҳон ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ҳолатини таҳлил қилиш;

- ахборот-ресурс марказлари (АРМ) ва ахборот-кутубхона марказлари (АКМ) фаолиятини ўрганиш;

- вояга етмаган шахсларга зарар етказадиган, ёш авлоднинг руҳий саломатлиги ва маънавий-ахлоқий тарбиясига таъсир кўрсатадиган  ахборотдан қонуний муҳофаза қилишга доир хорижий тажрибани ўрганиш;

- давлат органларида ахборот ва телекоммуникация соҳаси бўйича қонунчилик  ҳужжатларига риоя этилиш ҳолатига доир назорат-таҳлил ишларини олиб бориш;

- қонунчилик асосни такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

-аҳоли, энг аввало ёшларни Интернетнинг зарарли таъсирига оид хабардорлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

-техника воситалари ва имкониятларидан фойдаланган ҳолда, болаларни Интернетнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш чоралари ва усулларини ишлаб чиқиш.

Таҳлилий ишларни амалга ошириш:

Ўзбекистоннинг ривожланган давлатлар орасидан ўрин эгаллаши, Интернетнинг ёшларнинг илмий ва маданий жиҳатдан ривожланиши, ўсмирларни ўқитишда муҳим восита бўлган ҳолда мамлакатимиз кундалик ҳаётидаги роли тобора  ўсиб бораётганини билдиради.

Шу боис,  ёшлар  глобал тармоқда дуч келадиган ахборотга танқидий баҳо бериш ва тегишли қоидаларга амал қилган ҳолда, замонавий ёшларни хавфсиз Интернетдан фойдаланишга ўргатиш хавф-хатардан кўра, янги имкониятларни намоён этади.

Ёшларни Интернет тармоғининг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:

Мунтазам равишда жамоат ташкилотлари ва давлат органларини жалб қилган ҳолда ёшлар, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчилар учун  болаларни Интернет тармоғидаги салбий ахборотлардан муҳофаза қилиш масалаларига бағишланган давра суҳбатлари, анжуманлар, форумлар ва семинарлар ўтказиш;

Мазкур чора-тадбирлар ота-оналарда болаларни катталарнинг рағбатлантириши асосида Интернетни ўзлаштириши лозим, деган қатъий фикрни  шакллантириши лозим. Бунда ота-оналар болани Интернетда мавжуд бўлган кўплаб фойдали илмий ва кўнгилочар манбалардан фойдаланишини чегараламаган ҳолда, уни салбий контент ва Интернет тармоғидаги бошқа хатарлардан муҳофаза қилиш имконини берадиган мавжуд замонавий компьютер технологиялари тўғрисида барча зарур маълумотга эга бўлиши лозим;

Ёшларнинг   руҳий ва жисмоний ривожланишига зарарли таъсир кўрсатадиган ахборотдан муҳофаза қилиш бўйича маҳаллий босма ва электрон ОАВларда ёшларнинг фикр-мулоҳазаларига асосланган мақолалар тайёрлаш.

Ёшлар  зўравонлик, душманлик ва тажовузкорликка чақирувчи хорижий ижтимоий тармоқлар, кўнгилочар сайтлардан чалғитиш мақсадида қуйидаги вазифаларни бажаришга алоҳида эътибор қаратиш лозим:

Маънавий етук ва баркамол авлодни тарбиялаш учун Интернет тармоғида миллий ахборий, ёшларбоп, маърифий  ресурслар, ижтимоий тармоқлар ва блоклар контентини ривожлантириш;

Қишлоқ жойларидаги кутубхоналар, ижтимоий шохобчалар,  маҳалла қўмиталарида бепул равишда компьютер курсларини ташкил этиш орқали аҳолининг компьютер саводхонлигини ошириш;

Ота-оналар ва ёшлар учун Интерент технологияларидан фойдаланиш маданияти ва аҳолининг медиа саводхонлиги масалалари бўйича ахборот ресурсларни ташкил этиш. Ёшларнинг ZiyoNET маърифий тармоғи ахборот ресурсларидан фойдаланишини янада ривожлантириш Миллий дастурий маҳсулотлар, жумладан, компьютер ўйинларини яратиш соҳасида тадбиркорларни жалб қилиш ва фаоллаштириш учун шароит яратиш;

Ёшларни уларнинг саломатлиги, ахлоқий-маънавий тарбиясига зарарли таъсир кўрсатадиган хавфли сайтларга киришидан  тадбирлар ва ишларни амалга ошириш зарур.

Лойиҳани амалга ошириш муддати:

лойиҳа ҳар бир Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлими билан келишилган алоҳида тадбирлар режасига мувофиқ феврал-декабрь ойилари давомида тарғибот-тушунтириш, тақдимот, давра-суҳбат, маъруза, амалий ўқув-семинар, анжуман ва кенгайтирилган йиғилишлар шаклида ташкил этилади. 

1494