Президентлик сайлови – ёшлар нигоҳида

Ташрифлар: 8

Сана: 25.11.2016 12:53

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ёшлар билан ишлаш бўлимлари  томонидан O‘zLiDePдан кўрсатилган номзод – Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурини кенг тарғиб этиш, ёш авлодга яқиндан таништириш мақсадида ҳудудларда тадбирлар ташкил этилмоқда.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан Президентлик сайловига бағишланган акция тадбири ўтказилди.

Унда партия  вилоят Кенгашининг мафкуравий, ташвиқот-тарғибот ишлари бўлими мудири Дилшод Тўрақулов “Сайлов қонунчилиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида O‘zLiDePнинг иштироки”, Сиёсий таълим маркази раҳбари Мубина Расулова  “Ёшлар онгида сайлов маданиятини шакллантириш масалалари”, ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Ҳусан Жабборов эса “Президентлик сайлови – ёшлар нигоҳида” мавзуларида маърузалар қилишди.

Шундан сўнг Президентликка O‘zLiDePдан  кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурида белгиланган вазифалар юзасидан савол-жавоблар ўтказилди. Акцияда ўз фикр-мулоҳазалари билан  фаол қатнашган талабалар – Сарвар Холбоев, Бунёд Абдуқаҳҳоров, Ўткир Абдураҳмонов, Даврон Асадов ва Акмал Қўшбековлар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

"XXI asr"

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!